Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилар учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари” кафедраси доценти Ҳайдарали Юнусов иштирокида “Илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш ва илмий грантларда иштирок этиш” мавзусида семенар-тренинг ташкил этилди.
Аввал хабар берганимиздек, талабаларнинг қишки таътил муддати 18 январга қадар узайтирилган эди. Шу давр мобайнида Тошкент ислом институти педагог-ўқитувчилари ва ходимлари ўз фаолиятларини ривожлантириб, илмий салоҳиятини ошириш мақсадида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланмоқдалар. Мазкур семенар-тренинг ҳам ана шундай илмий-тадқиқот фаолиятининг бир қисмидир.
Тадбирни ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кириш сўзи билан очиб берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан қабул қилинган ва тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да олий таълимнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хорижий таълим ва илм-фан технологияларини жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Мамлакатимиздаги таълим ва тадқиқотчилик муассасалари Европа Иттифоқининг “Эразмус”, “Горизонт” каби халқаро грант дастурларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
Тадбирда Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ҳам “Эразмус”, “Горизонт” каби халқаро грант дастурларида иштирок этишлари учун Ислом илмларига оид мавзуларни танлаб, лойиҳа тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
“Таълим ва малака ошириш, ёшлар ва спорт учун Эразмус+ дастурини жорий этиш тўғрисида”ги (Establishing Erasmus+: the Union Programme for education and training, youth and sport) 2021/817-сонли Регламент асосида Ўзбекистонда 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур қабул қилинган.
Янги дастурга ажратилган маблағ жами 26,2 млрд. еврони ташкил этади. Маблағнинг 83 фоизи (20,4 млрд. евро) – таълим ва касбий тайёргарликка, 10,3 фоизи (2,3 млрд. евро) – ёшларга, 1,9 фоизи (467 млн. евро) – спортга йўналтирилган. 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастурнинг йиллик молиявий ҳажми ўртача 4 млрд. еврога тенг.
ТИИ Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, исломшунослик фанлари доктори (PhD) Соатмурот Примов