islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Китобсевар миллат”

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан 6-7 апрель кунлари Тошкент шаҳар Ҳазрати Имом мажмуасининг очиқ осмон остидаги майдонида “Китоб – камолот калити” II халқаро кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда.

Кўргазма-савдода Тошкент ислом институти ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари иштирок этмоқда.

Олий маъҳад ўқитувчилари томонидан нашр этилган илмий, маърифий, бадиий ва диний китоблар кўргазмада меҳмонларга намойиш этилди.

Олий маъҳад ўқитувчилари томонидан нашр этилган илмий, маърифий, бадиий ва диний китоблар кўргазмасига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази бўлим бошлиғи Мирзо Кенжабек, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчи ва талабалари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолиддин Каримов каби эътиборли меҳмонлар ташриф буюрди.

Кўргазмада 40дан ортиқ хорижий ва маҳаллий нашриётлар, босмахоналар ва илмий марказлар диний-маърифий, илмий-оммабоп ҳамда бадиий адабиётлар билан иштирок этмоқда.

Ҳазрати Имом мажмуасида икки кун давомида ўтказилаётган ушбу маърифий тадбирда “Китобсевар миллат” умуммиллий шиори остида китоблар тақдимоти, таниқли шахслар ва ижтимоий фаол блогерлар иштирокида ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган суҳбатлар, шунингдек китобхонлар ўртасида совринли танловлар бўлиб ўтади.

ТИИ Матбуот хизмати

384950cookie-check“Китобсевар миллат”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: