Аллоҳ таолонинг ушбу қавли билан:
«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик.» (Қадр: 1).
У Рамазоннинг охирги ўн кунлигида экани эҳтимоли энг умид юқоридир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қавлларига биноан: «Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн (кун)идан талаб қилинглар». (Бухорий)
Уни ўн кунликнинг тоқ (кеча)ларида талаб қилишлик таъкидлироқдир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу қавлларига биноан: «Уни Рамазоннинг охирги ўн кунлигида изланглар. Қадр кечаси тўққизинчи (кеча)да, еттинчи (кеча)да қолади, бешинчи (кеча)да қолади…».(Бухорий)
Ибн Ҳажар «Фатҳ»да «Қадр кечасини охирги ўн кунликнинг тоқ (кечалар)ида излашлик ҳақидаги боб» остида шундай дедилар: «Ушбу сарлавҳада қадр кечаси Рамазонга сўнг унинг охирги ўн кунлигига сўнг эса унинг муайян кечасига эмас тоқ кечаларига чекланган эканининг рожиҳлигига ишора бор. Ана шу, бу борада ворид бўлган хабарлар мажмуаси далолат қиладиганидир».
Дарҳақиқат, уламолар уни яширинганлиги ва ҳужжатларда таъйин қилинмаганининг ҳикматларидан: мусулмонлар ўн кунликнинг барчасида таҳажжуд, Қуръон қироати ва эҳсон қилишлик билан Аллоҳга тоат қилишда ўтқазишлари, ҳамда шу билан яхшилик талабидаги фаол-тетик ва жидду-жаҳд қилувчи беҳафсала дангасадан ажралиб маълум бўлсин. Чунки одамлар уни қайси кечага таъйин қилинганини билсалар, албатта, кўплари бошқасини қўйиб айнан унда қоим бўлишга чекланардилар. Агар уни қайси кечага таъйин қилинганини билсалар комил имтиҳон юз бермасди дея зикр қилдилар.
Барчамизга вожиб бўлгани, унинг савоби ила бахтга эришиш, яхшилигини ғанимат билиш ва ажрларини қўлга киритишимиз учун ушбу муборак кечани талаб қилиш-(излаш)га тўла ҳарис бўлишимиздир. Чунки маҳрум киши мағфират мавсуми ўтиб кетсада савобдан қуруқ қолган ҳамда ғафлат, юз ўгириш ва бефарқлилиги сабабли гарданига гуноҳларини юклаган ҳолда қолиб кетган кимсадир.
Бу кечада бахтлилар мусобақасига эришган ҳамда унда қоим бўлиш ва гўзал амал қилишлик билан солиҳлар йўлидан юрган кишига шодлик бўлсин.
Ушбу кечаларда раҳмат эшикларидан қувилган, унда кўзи олдига ҳижоб тортилган ҳамда маъсият ва гуноҳлар билан машғул, орзу-умид ва хом ҳаёлларга алданган, тунларнинг яхшиси ва кунларнинг афзалини зое қилган ҳолида ушбу тун ўтиб кетган кимсага вайл бўлсин.
Кимда-ким ушбу улуғ кечада фойда қилмаса қайси вақт фойда қилади?! Кимки ушбу шарафли вақтда Аллоҳга тавба-тазарру қилмаса қачон тавба-тазарру қилади?! Кимда-ким унда яхшиликларга мудом бефарқ бўлса қай вақт амал қилади?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Дарҳақиқат, ушбу ой сизларга ҳозир бўлди. Унда минг ойдан яхши кеча бор. Ким ундан маҳрум қолса, дарҳақиқат, яхшиликни баридан маҳрум қолибди. Унинг яхшилигидан фақат маҳрумгина мосуво бўлади». (Ибн Можа)
Мусулмонга унда кўп-кўп дуо қилишлиги мустаҳаб бўлади. Чунки унда дуо қилишлик мустаҳабдир. Дуонинг серқирралисини ихтиёр қилсин.
Ибн Можжа Оиша розияллоҳу анҳодан шундай деганликларини ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилишимни тўғри деб биласиз?» У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шундай дейсан: «Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний» (Аллоҳим, албатта, Сен афв қилувчисан. Афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил!)»» – дедилар». (Ибн Можа)
Ушбу дуонинг маъноси улкан, далолати чуқур ва у ушбу кечага ғоятда муносибдир. У шундай кечаки, унда ҳар бир аниқ-(пухта) иш белгиланади. Ва унда бандаларнинг амаллари бошқа қадр кечасигача тўла бир йил учун тақдир қилинади. Кимга ушбу кечада офият берилса ва Роббиси уни афв қилса, дарҳақиқат, ғоятда нажотга эришибди. Кимгаки бу дунё ва охиратда офият берилса, батаҳқиқ, нажот топибди. Офиятга бирор нарса тенг келмайди. Ушбу кечанинг яхшилиги ва баракасини фарз намозларга риоя қилиш, қиём-(тунги намоз)нинг кўплиги, закотни адо этиш, садақаларни сарфлаш, рўзани сақлаш, тоатларни кўпайтириш, маъсият ва гуноҳлардан четлашиш, гуноҳ ва хатоларга надомат чекиш ва тавба қилиш, ҳамда кўп-кўп Аллоҳни зикр қилиш ва Қуръон қироат қилиш билан излайлик.
ТИИ Модуль таълим тизими талабаси,
Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра”
жоме масжиди имом хатиби
Суфиев Жаъфархон