Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:
22 апрел — шанба;
23 апрел — якшанба;
24 апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.
Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
ТИИ матбуот хизмати