Шу муносабат билан “Тиллар” кафедраси томонидан ўтказилган бир неча беллашувларда талабалар ўз билимларини синаб кўрдилар. Жумладан, талабаларнинг грамматик саводхонлигини аниқлаш мақсадида “Рамазонда ҳаётимда содир бўлган энг гўзал воқеа” мавзусида инглиз тилида иншо ёзиш танловида тўрт босқич талабалари инглиз тилидаги ўз билимларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор иншоларни тақдим этдилар. Ҳар бир иншо ўзига хос услубда ва сўз бойлигида ёзилди. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган иншолар кафедра мутахассис устозлари томонидан баҳоланди. Ушбу танловда қуйидаги талабалар ғолиб бўлиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар:
– 1-ўрин: Муротова Нодира. 103-гуруҳ талабаси;
– 2-ўрин: Анварова Моҳигул. 403-гуруҳ талабаси;
– 3-ўрин: Маматқулов Отабек. 102-гуруҳ талабаси.
Бундан ташқари талабаларнинг мустақил ижод қилиш маҳоратини баҳолаш мақсадида “Қисқа метражли фильм ёки мультфильмни инглиз тилида дубляж қилиш” беллашуви ҳам эълон қилинди. Бу беллашувда ҳам талабалар ўз фаолликларини намоён этдилар ва улар учун энг қизиқ мусобақа шарти ҳам айнан шу бўлди. Иштирокчилар томонидан тақдим этилган видеороликлар Олий маъҳад сайтида апрель ойи давомида бериб борилди. Талабаларнинг меҳнати устозлар томонидан баҳоланиб, қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар:
– 1-ўрин: Раҳматова Нафосат. 103-гуруҳ талабаси;
– 2-ўрин: Абдуқаҳҳорова Нозима. 103-гуруҳ талабаси;
– 3-ўрин: Тўлаганова Дилфуза. 303-гуруҳ талабаси.
Фан ойлиги доирасида талабаларнинг шижоатини янада ошириш мақсадида Олий маъҳад сайтида “Ислом дини” мавзусида барча ўрта-махсус ва олий диний таълим муассасалари ўртасида 7 кунлик тезкор савол-жавоб викторинаси эълон қилинди. Бир ҳафта давом этган викторинада нафақат диний таълим муассасалари талабалари, балки бошқа олий таълим муассасалари талабалари ҳам иштирок этдилар. Ҳар куни юздан ошиқ талабалар тест саволларига жавоб бериб бордилар. Ушбу викторинада қуйидаги талабалар ғолиб бўлиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар:
– 1-ўрин: Идрисов Абдужамил. Ўзбекистон халқаро ислом академияси 3-босқич талабаси;
– 2-ўрин: Жўрабоева Мафтуна. 303-гуруҳ талабаси;
– 3-ўрин: Мирзаева Гулҳаё. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти битирувчиси.
Талаба қизлар билан ишлаш бўйича куратор Саодат Валиева