Тошкент ислом институтининг 2022-2023 ўқув йили Модуль таълим тизими битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 23-24 май кунлари ўтказилади.
“Қуръон қироати ва имлари”, “Ҳадис”, “Араб тили” ҳамда “Ақоид ва фиқҳ” фанларидан Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), комиссия раиси Абдулатиф Аллоқулов, аъзолар Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Бобомурод Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон Бухарбоев, Таҳфизул Қуръон кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, кафедра ўқитувчиси, ЎзХИА докторанти (PhD) Абдурасул Абдуллаев, ўқитувчилар Фазлиддин Сувонов, Исломхон Убайдуллаев, Аҳмадхон Рашидов, Жаҳонгир Рўзиев, Абдулбосит Қобилов мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув йилида Модуль таълим тизимини 117 нафар талаба битирмоқда.
Маълумот учун, ТИИ Модуль таълим тизимида республика масжидларида фаолият юритаётган ўрта махсус диний маълумотли имом-хатиблар тўлов-контракт асосида 3 йил таҳсил олади.
ТИИ Матбуот хизмати