- “معالم السنن” дир. Бу энг мўътабар шарҳлардан биридир. Бу китобнинг муаллифи Абу Сулаймон Ҳамд ибн Иброҳим Хаттобийдир (ҳижрий 319-388, милодий 931-998). Эътибор бериш лозимки, Хаттобий раҳимаҳуллоҳ Сунаннинг ҳар бир ҳадисини алоҳида-алоҳида шарҳламаган. Балки бир бобда бир неча ҳадислар бўлиб, уларнинг барчаси бир хил мазмунда бўлса, бу бобдан битта ҳадисни шарҳлаш билан кифояланган. Лекин бир бобнинг ўзида турли мазмундаги ҳадислар бўлса, уларнинг ҳар бирини алоҳида-алоҳида шарҳлаган. Шунинг учун ҳам баъзи масалаларга “من باب كذا” деган ибора билан ишора қилганлар. Ва яна ҳадислардаги ғариб сўзларни ва шарҳга муҳтож калималарни кенг мукаммал даражада шарҳлаган. Гоҳида ўз шарҳини шеърий байтлар ва араблар тилида машҳур бўлган иборалар билан асослаган. Сўнгра иборадаги мақсадни ва сўнгида ҳадисни шарҳлаганлар. Сўнгра, ҳадисдаги фиқҳий масалалар ҳақида гапириб, бу борадаги уламолар фикрини баён қилганлар ва ўзи рози бўлган фикрни қўллаб қувватлаганлар. Сўнгра ҳадисдаги фойдалар ва бобга тааллуқли бўлмаган натижаларни зикр қилганлар. Бу китоб тўрт жузли қилиб Шайх Муҳаммад Роғиб Тоббахнинг таҳқиқи билан 1920, 1924, 1932, 1934 йилларда Ҳалаб шаҳрида чоп этилган. Сўнгра, 1950 йилда Мунзирий ва ибн Қаййимнинг шарҳлари билан бирга Қоҳира шаҳрида чоп етилган.
- “عجالة العالم من كتاب المعالم”. Бу китоб Ҳофиз Шиҳобуддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Мақдисийнинг қисқартмасидир (714-765 ҳижрий).
- “العد المورود في حواشي سنن أبي داود”. Бу шарҳ мусаннифи Ҳофиз Мунзирий раҳимаҳуллоҳдир (ҳижрий 581-656, милодий 1185-1258). Фуат Сезгин ўзининг “Тарихут турос” номли китобида бу асарнинг қўлёзма нусхаси борлигини ва қаерда сақланаётганини айтиб ўтган.
- شهاب الدين أحمد بن حسين بن رسلان“السنن شرح”. Бу шарҳ муаллифи Шиҳобуддин Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Арслон Ромлий раҳимаҳуллоҳдир (ҳижрий 773-844, милодий 1371-1440). Бу зот Фаластинда туғилган. Ҳозирда бу асарнинг қўлёзма нусхаси Туркияда ва Ҳиндистондаги “Мазоҳирул улум” кутубхонасида мавжуд.
- قطب الدين أبو بكر بن أحمد بن دعين[1] اليمني“السنن شرح”. Бу шарҳ муаллифи Қутбуддин Абу Бакр ибн Аҳмад ибн Даин Яманий раҳимаҳуллоҳдир (ҳижрий 752). Бу асар тўрт жилддан иборатдир. Муаллиф бу асарни умрининг охирида қоралама нусхада ниҳоясига етказган. Лекин оққа кўчиришидан олдин вафот этган.
- “السنن شرح”. Яна бу китобга Ҳофиз Муғлутой ибн Қолиж раҳимаҳуллоҳ ҳам шарҳ ёзганлар. (ҳижрий 689-762, милодий 1290-1361). Бу зотнинг асли Турк миллатига мансуб. Лекин Миср мустаърабларидандир. Буюк муҳаддис, тарихшунос олимдир. Ҳанафий мазҳабида эдилар. Юздан кўп китоблар ёзганлар.
- “انتحاء السنن و اقتفاء السنن”. Бу асар муаллифи Шаҳобуддин Абу Маҳмуд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Мақдисийдир (ҳижрий 692-765).
- أبو زرعة العراقي“شرح”. Яна бу китобга Умар ибн Ралон ибн Булқиний ҳам шарҳ ёзганлар (ҳижрий 724-805ҳ, милодий 1324-1403). Бу зотнинг асли Мисрдир. Буюк муҳаддис, фақиҳ олимдир. Шофий мазҳабида эдилар.
- محمود بن أحمد العيني الحنفي“شرح”. Бу зот ҳижрий 855 йилда вафот этган. Бу шарҳ Риёздаги Рушд босмахонасида етти мужаллад қилиб чоп этилган.
- “مرقاة الصعود إلي سنن أبي داود”. Бу асар муаллифи Ҳофиз Абдурраҳмон ибн Абубакр ибн Муҳаммад ибн Сабиқуддин Хузайрий Суютийдир. (ҳижрий 849-911, 1445-1505 милодий). Бу зот Қоҳира шаҳрида туғилган. Беш ёшларида оталари вафот етган. Бу зотнинг “ابن الكتب” деган лақаби ҳам бўлган. Бу зот муҳаддис, муфассир, муаррих, адибдир. Ва ислом илмларининг барча жабҳаларида китоблар ёзган. 600 дан ортиқ асар ёзган. Бу асар 2012 йилда Дор ибн Ҳазм мактабасида нашр қилинди.
Тошкент ислом институти 4-курс талабаси
Мухтасархон Тўйчиева
[1] Бу исм “шузурот аз-заҳаб” китобида “دمسين” дир.