islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бекорчи сўзлардан тилни сақлаш

Исломнинг гўзал ахлоқларидан бири бу беҳуда-бекорчи сўзлардан тилни тийишдир. Қуръони азим уш шуаънда Худои таборак ва таоло мусулмон киши ўзаро ҳамсуҳбат бўлганда чиройли одобда бўлишини буюраяпти:

“Менинг бандаларимга айт, (ўзаро сўзлашганда) яхши сўзларни сўзласинлар. Албатта, шайтон уларнинг орасига душманлик солиб туради ва албатта, шайтон инсонга очиқ душмандир”

Дарҳақиқат, ҳаётимизда учрайдиган ҳолат кўп эътибор берганмизки, қўпол одамларнинг дўстлари жуда кам бўлади. улар ўзларининг ёмон муомаласи билан бор дўстларини ҳам йўқотадилар. Оятга кўра шайтон инсонларни ширинсўз бўлишдан узоқлаштириб, шу йўл билан уларнинг орасига душманлик солиши ва шунинг натижасида лаъин икки тараф орасини бузиш учун, уларнинг қалбларига бир-бирларига нисбатан васваса солади. Кейин улар бир-бирларини камситувчи, таҳқирловчи сўзлар билан ҳақоратлайдилар ва охир оқибат жанжал билан тугаб, орадаги дўстликка барҳам топади. Бир оғиз ширинсўз ишлатилмагани учун.

Ҳадиси шарифда Сарвари коинот Расулуллоҳ с.а.в. марҳамат қилганлар; “Ўзига кераксиз нарсани тарк қилиш, киши Исломининг гўзаллигидандир”

Яъни беҳуда нарсаларни, яъни у хоҳ сўз бўлсин, хоҳ у амал бўлсин мусулмон киши ўша нарсани қилмаслиги бу ахлоқининг гўзаллигидан далолат қилади. Ислом динини ҳақиқатини англаган бўлади.

Мусулмон киши оғзидан ортиқча бекорчи сўз чиқармасин. Динига фойдали гапларнигина гапириши, бирон фикр айтишдан аввал унинг оқибатини ўйлаши, фойда-зарарини мулоҳаза қилиши лозим. Агар бефойда бўлса, ундай сўздан ўзини тийиши лозим. Дилдаги нарсани тилнинг ҳаракатидан билиб олиш мумкин, чунки соҳиби хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам, тил қалбдаги асрорлардан хабар беради. Яҳё ибн Маоз айтадилар: “Қалблар ҳам қозон каби ичидаги бор нарса билан қайнаб туради, тиллар эса, унинг чўмичидир. Бирон киши гапираётганида унга назар солиб тургин, чунки унинг тили қалбида бор нарсани олиб чиқади. Хуллас, дилнинг таъмини баён қилади”. Яъни, тил чўмичи билан қозондаги таом мазаси билингани каби, инсоннинг қалбидаги нарсани гапидан билиб олиш мумкин.

Азиз донишмандлардан бирлари дедилар: “Жим туришликда 7 минг та хшилик бор. Уларнинг ҳаммасини 7 калимада жам бўлди:

Жим туришлик – чарчоғи йўқ ибодат

Жим туришлик – безаксиз зийнат

Жим туришлик – давлатсиз ҳайбат

Жим туришлик – деворсиз қўрғон

Жим туришлик – бировларга узр айтишдан беҳожатлик

Жим туришлик – яхши ва ёмон амал ва сўзларни ёзиб борувчи фаришталарга роҳат

Жим туришлик – айбларни беркитувчи ва олим учун зийнат, жоҳилдан пардадир”.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Муҳаммадумар Муҳаммаджонов

413780cookie-checkБекорчи сўзлардан тилни сақлаш

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: