islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ислом динининг ўзга дин вакилларига бўлган муносабати

Абадий ўлмас ҳақиқатлардан бири шуки, Ислом ўзидан олдин келган динлар ва цивилизацияларни ўз ичига қамраб олиб улардаги энг гўзал ва энг чиройли ҳикматларни ўзида жамлаб келган.

Шунга ўхшаш ислом динининг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўзларидан олдин келган барча самовий динлар пайғамбарларини тасдиқловчи пайғамбар бўлиб келдилар.

Керак бўлса ўзларининг хаётий даврларида ўзларидан олдин келган барча пайғамбар биродарларини эслаб, хаттоки ўша олдинги пайғамбарлар айтган хикматли ўгитларни ўз саҳобаларига хам такрор ва такрор айтиб турганлар.

Шу жойда фикримизни Қуръони каримнинг Фотир сурасида келган 31-оятига қаратамиз:

“(Эй Мухаммад!) Биз сизга ваҳий қилган китоб (Қуръон) ўзидан аввалги (илоҳий) китобларни тасдиқловчи хақиқат китобдир”.

Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларидан огоҳ ва ишларини кўриб тургувчидир. Ислом дини ўзидан олдин келган барча самовий динларни тасдиқловчи дин эканлигини нафақат мусулмонлар ва уларнинг севимли пайғамбарлари Муҳаммад алайҳиссалом тасдиқлаганлар, балки жинлар хам бу ҳақиқатни инкор қилолмаганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Аҳкоф сурасининг 29-30 оятларида жинлар тилидан бу хақиқатни ошкор қилган.

“(Эй Мухаммад) Эсланг ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар деб, юборган эдик. Бас қачонки улар ҳозир бўлишгач (бир бирларига) жим бўлингиз, дедилар. Бас, қачонки (тиловат) тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб бордилар. Улар дедилар: Эй қавмимиз дархақиқат, биз Мусодан кейин нозил қилинган ўзидан олдинги (илоҳий китоб)ларни тасдиқ қилувчи (дин)га ва тўғри йўлга ҳидоят қиладиган бир китобни (Қуръонни) тингладик”.

Ислом туғилган кунидаёқ унинг пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтирган мусулмон саҳобаларга ўзга пайғамбарларга ҳам иймон келтиришни шарт қилган. Келинг азизлар яна эътиборимизни Қуръон оятларига қаратайлик. Бақара сурасининг 285-оятида Аллоҳ таоло қуйидагиларни Ўз китобида нозил қилган.

“Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига нозил қилинган нарсага (оятларига) иймон келтирди ва мўминлар ҳам. Уларнинг ҳар бири Аллоҳга, фаришталарга, китобларга ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан ҳаммасига иймон келтирди. Эшитдик ва итоат этдик. Эй Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат сенинг ҳузурингадир”.

Яна абадий ўлмас хақиқатлардан бири шуки яккалик ёлғизлик илохий зотнинг ўзига муносибдир ундан ўзгага эмас. Аммо лекин барча маҳлуқотлар хоҳ инсон бўлсин хоҳ жинлардан бўлсин буларнинг барчасини ҳар хил турли навда бўлиб яратилиши Аллоҳнинг азалдан тутган йўлидир. Аллоҳ таоло Фатх сурасининг 23-оятида айнан шу мазмунни такидлайди.

“Бу Аллоҳнинг йўли қонуни бўлиб илгари хам ўтгандир. Аллоҳнинг йўлга эса ўзгартириш топа олмайсиз”.

Шунга ўхшаш яна бир оят Рум сурасининг 22 оятида:

Унинг мўжизаларидан бири – осмонлар ва Ерни яратилиши ва сизларнинг тилларингизни хилма хиллигидир.

Бутун дунё хамжамиятининг хилма хиллиги ҳар навда бўлишлиги фарқланиб кўриниши фақатгина башариятнинг яхшилик йўлида мусобақалашмоқлиги ўзаро рақобатлашмоғлиги учун ундов ва туртки бўлади.

Ушбу фикрни тасдиқловчи қуйдаги оятни этиборингизга ҳавола қиламан. Моида сурасининг 48-оятида:

“Агар Аллоҳ хоҳласа эди бир уммат (бир шариатда) қилиб қўйган бўлур эди. Лекин ўзи берган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (бир хил қилмади) Бас хайрли (савобли) ишларда бир – бирингиздан ўзишга ошиқингиз”.

Қуръони каримнинг ўзга динларни тасдиқлаши ва ўзга динларга бўлган муносабатни ўрганиб келинган эди. Ислом пайғамбарлари Мухаммад алайҳиссаломни ўз ҳаётлари давомида ўзга дин вакилларига кўрсатган муносабатларини ўрганамиз. Муҳаммад алайҳиссалом Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан сўнг мусулмонлар ўртасида ақидавий, сиёсий ва низомий бирликни вужудга келтириш орқали янги жамият ва янги исломий уммат пойдеворини ўрнатиб олганларидан сўнг мусулмон бўлмаган қавмлар, қабилалар билан алоқаларни тартиблашга киришдилар. Бундан мақсадлари минтақада ягона келишувга эришиш ва ундан яшаб турган барча инсонлар учун тинчлик омонлик, бахт – саодат ва эмин – эркин харакат қилишга имкон яратиб бериш эди. Бунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ирқий ва шахсий ғараз ҳамда таасубга тўла дунё ҳали кўрмаган бағри кенглик ва кечиримлилик асосидаги қонун – қоидаларни йўлга қўйдилар. Мадинага энг яқин бўлган ғайри мусулмон қўшнилар, аввал айтиб ўтганимиздек, яҳудийлар эди. Гарчи уларнинг қалбларида мусулмонларга нисбатан адоватлари бўлсада, ҳозирча бирон душманлик ёки хусуматни изҳор қилмадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам улар билан битим тузиб, улар учун яхшилик ва насиҳатни қарор топдирдилар. Уларнинг диний ва дунёвий эркинликларини тўлалигича қолдирдилар. Бу битимда сургун, мусодара ёки адоват сиёсатига мурожаат қилмадилар. Қуйидаги ушбу битимнинг энг муҳим бандлари билан танишасиз:

  1. Бани Авф яҳудийлари мўминлар билан бирга (яшаб турган) халқдир. Яҳудийлар учун ўз динлари, мусулмонлар учун ўз динлари бўлиб, уларнинг молу жонлари омондадир. Шунингдек, бу бошқа яҳудийларга ҳам тааллуқлидир.
  2. Яҳудийларнинг нафақалари ўз зиммаларида, мусулмонларнинг нафақалари ҳам ўз зиммаларида.
  3. Бу битим аҳлига уриш очган кимсаларга қарши улар бир-бирларига ёрдам беришлари лозим.
  4. Гуноҳ бўлмаган ишларда улар ўртасида бир-бирига нисбатан холис муносабат ва насиҳат ҳукм суради.
  5. Бирон киши ўз иттифоқчисига қарши жиноятга қўл урмайди.
  6. Мазлумга ёрдам берилади.
  7. Уруш ҳолатида яҳудийлар ҳам мусулмонлар билан бирга сарф-харажат қиладилар.
  8. Ясриб тупроғида ушбу битим аҳлига тажовуз қилиш ҳаромдир
  9. Бу битим аҳли ўртасида юз берган ҳар қандай ҳодиса ёки оқибати хатарли бўлган низолар ҳукми Аллоҳ азза ва жаллага ва Унинг элчиси бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳаволадир.
  10. Қурайшликлар ҳамда уларга ёрдам кўрсатганлар ҳимоя қилинмайди.
  11. Улар Ясрибга босқин уюштирганларга қарши бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар.
  12. Бу битим бирон золим ёки жиноятчини жазодан тўсиб қололмайди.

Ушбу битим туфайли Мадина ва унинг атрофи тинч-тотув давлатга айланди, унинг пойтахти Мадина шаҳри, агар таъбир жоиз бўлса, давлат бошлиғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар, ундаги нуфуз ва ҳукмронлик мусулмонлар қўлида бўлди.

Кейинчалик шароит тақозосига кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минтақа тинчлиги ва осойишталиги йўлида бошқа қабилалар билан ҳам шу каби битимлар туздилар. Улар ҳақида кейинроқ, ўз ўринларида айтиб ўтамиз.

4-курс талабаси
Ильёсхон Баҳромов

73660cookie-checkИслом динининг ўзга дин вакилларига бўлган муносабати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: