Ўқув-услубий бўлим 2015 йил сентябръ ойида ташкил этилиб, шу ойдан эътиборан фаолият юрита бошлади. Муқаддам ТИИда бундай бўлим ташкил этилмаган эди. Ўқув-услубий бўлим бошлиғи этиб Ё.Бухарбаев, Бўлим инспектори этиб Ж.Акрамов тайинланди.
Ўқув-услубий бўлими Тошкент ислом институтининг ўқув ва ўқув жараёнини бошқарувчи тузилма бўлиб, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа меъёрий ҳужжатларга, институтнинг низоми ва мазкур низомга мувофиқ фаолият олиб боради.
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БЎЛИМИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
- Ўқув бўлимининг мақсади, институт таълим жараёнини илғор илм-фан ютуқлари асосида такомиллаштириш, институт тузилмаларини давлат таълим стандартлари ва асосий ўқув ҳужжатлари билан таъминлаш;
- Институтда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш;
- Институт кафедраларининг ўқув, ўқув-услубий ишларини мувофиқлаштириш;
- Ўқув жараёнини бошқаришдаги меъёрий-услубий ҳужжатларни доимий такомиллаштириш;
- Институт таълимини ривожлантириш учун истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва институт Кенгашига тавсия қилиш;
- Институт кафедралари ва тузилмаларини ўқув ишларда эришган илғор ютуқларини умумлаштириш ва институт таълим жараёнига тадбиқ қилиш;
- Институт профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ўқув интизомига риоя қилишини назорат қилиш;
- Институтда жорий, оралиқ, якуний назоратларнинг ташкил этилишини назорат қилиш ва умумлаштириб таҳлил қилиш;
- Кафедраларда асосий иш ҳужжатларини юритилишини назорат қилиш;
- Институтда штатлар жадвалини тузиш учун ҳужжатларни тайёрлаш, ўқув юкламаларини бажариш юзасидан назоратни амалга ошириш;
- Соатбай дарс ўтувчи ўқитувчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш, соатбай дарс фондининг тақсимланишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
- Институт кафедраларини ўқув масалалари бўйича текшириш, Кенгаш ва ректорат топшириғи бўйича институт тадбирларида қатнашиш;
- Кафедраларни ўқув бланкалари билан таъминлаш;
- Ўқув-услубий бўлим ва бошқа тузилмалар билан биргаликда янги илмий педагогик технологиялар ва техник воситаларни қўллашни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш;
- Институт кафедраларига ишчи ўқув режаларни ишлаб чиқишда ташкилий ёрдам кўрсатиш;
- Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув бўлимининг йиллик ўқув режасини тузиш;
- Ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш;
- Институт ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш устидан назорат қилиш;
- Талабалар фаолиятига оид маълумотларни юритиш, тўплаш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш;
- Талабалар контингенти мониторингини олиб бориш;
- Талабалик гувоҳномаларини расмийлаштириш ва талабаларга етказиш;
- Рейтинг дафтарчаларини расмийлаштириш, талабалар ўзлаштириш натижаларини қайд этиб борилиши устидан назоратни амалга ошириш ва уларни сақлаш;
- Рейтинг қайдномаларини расмийлаштириш, уларнинг ўрнатилган тартибда тўлдирилишини назорат қилиш ва сақлаш;
- Семестр натижаларини умумлаштириш, ҳисоботларни тайёрлаш ва ўрнатилган тартибда дастлаб ректоратга, ЎМИ Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлимига тақдим этиш;
- Семестр натижалари ва стипендия комиссияси қарорига асосан талабаларга стипендиялар белгилаш ва уларни курсдан курсга ўтказиш хусусидаги буйруқ лойиҳаларини тайёрлаш;
- Битирувчи бакалавр талабаларнинг талабалик гувоҳномаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув ва шахсий варақаларини ТИИ архивига ўрнатилган тартибда топшириш;
- Битирувчи талабаларга тегишли буйруқлар ижросини таъминлаш.
- Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича маълумотлар олиш ва уларни умумлаштириш;
- Барча фанлар бўйича ўқув режаларни бажарилиши бўйича назорат қилиш;
- Институт талабалари контингентини доимий ҳаракатини амалга ошириш;
- Институт назорат турлари натижалари бўйича талабаларнинг ўзлаштиришини ва уларни дарсга қатнашини таҳлил қилиш;
- Тўгараклар ташкил этиш бўйича кафедралар томонидан тушган таклифлар, ҳамда талабаларнинг қизиқишларини ўрганиб чиқиб Кенгашга тавсия бериш.
- Ўқув жараёнига тааллуқли бўлган барча масалалар юзасидан кафедра профессор-ўқитувчиларидан ўқув жараёнига оид маълумотларни талаб қилиш;
- Олиб борилган ишлар бўйича Кенгашда ҳисобот бериш;
- Ички назорат ва мониторинг бўлими билан ҳамкорликда талабалар давомати сифатини ошириш юзасидан кафедраларда текширишлар ўтказиш.