islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

БУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (биринчи мақола)

  1. Салама ибн Нажм ибн Муҳаммад ибн Абдураҳмон Бухорий (ваф. 303/915). Адиб ва наҳвшунос олим. Салмавайҳ ёҳуд Салмувайҳ, деб куняланган.[1] Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида бошқа маълумот йўқ.
  2. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 330/942). Адиб, котиб ҳамда жўғрофик олим. Манбаларда асарлари ва ҳаёти ҳақида кўп маълумот йўқ. Фақатгина, Сомоний ҳукмдор Наср ибн Аҳмаднинг вазири бўлган даврда мамлакатга келиб кетувчи инсонлардан ўзлари яшайдиган жойлар ҳақида маълумот тўплаб, машҳур «Масолик вал Мамолик» асарини ёзганлиги айтилади. Сомонийлар даврида вазир бўлган, «Жайҳуний» нисбасини олган яна учта олимнинг борлиги ва манбалардаги маълумотларнинг озлиги «Китабул Масолик вал Мамолик»  асарини қайси бири ёзганлиги борасида шубҳа уйғотади. Бу асарни баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Наср Жайҳуний ёзганлигини айтсалар, яна баъзилар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад билан ўғли Абу Али Муҳаммад ибн Муҳаммад ва набираси Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад биргаликда ёзганлиги айтилади. Лекин бу маълумотлар ишончли эмас.

Асарлари:

  1. «Китабур расоил»
  2. «Китабул масолик вал мамолик»
  3. «Айин мақолот»
  4. «Китабул уҳуд лил хулафо вал Умаро»
  5. «Зиёдат аъла китабил аъйин фил мақолот»[2]

  1. Абу Муҳаммад Абдуссомад ибн Муҳаммад ибн Ҳайюна Бухорий (ваф. 359-970). Адиб, ҳофиз ва наҳвшунос олим. Замонасининг машҳур олимларидан ҳисобланган. Жуда ҳам кўп жойларга саёҳат қилган. Бунга Марв, Нисобур, Боғдод, Ироқ, Шом ва Миср каби шаҳарларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Шунинг учун унга «Сайёҳ» ҳам дейилган. Бу саёҳатлари давомида кўплаб ҳадислар ҳам тўплаган. Кейинчалик Боғдодга қайтиб келиб, тўплаган ҳадисларини ўша жойдаги инсонларга айтиб берган. Шайх Абу Аҳмад Таймийни мадҳ қилиб ёзган қасидаси ҳам бор. Рамазон ойида Бухорода вафот этган.[3] Манбаларда асарларига дуч келинмади.
  2. Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Наср Жайҳуний (ваф. 367/978). Ҳуросонда ар-Розий Абул Қосим Нуҳ ибн Мансурнинг вазири бўлган. Вафот этгунга қадар шу вазифада ишлаган.

Асарлари:

  1. «ал-Уҳуд вал хулафо вал Умаро»
  2. «ал-масолик вал мамолик»
  3. «Китабур расоил»
  4. «Китобуз зиёдот фи китабин ноши минал мақолот»[4]
  5. Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Юсуф ибн Исломил ибн Шоҳ (313-376/925-986). Адиб, фақиҳ, мутасаввиф ва шоир. Бухоролик олим деб ҳисобланса-да, аслида хоразмликдир. Бироқ, бухоролик олимлар қаторида зикр қилинади. Ибн Маъкула, унинг шеърий девонини кўрганини ва кўп жойи шогирди Ибн Синонинг қўли билан ёзилганини айтади. Заҳабий эса, унинг зоҳид имомлардан бўлганини, жуда ҳам яхши васфлар билан сифатланганини, назм ва насрни билганини ва бир деъвони борлигини айтиб ўтади. Фиқҳ илмини отасидан, ҳадис илмини эса, Ҳалил ибн Аҳмад ал-Қози ал-Сижзий ал-Ҳанафийдан олган. Ўғли Муҳаммад ибн Аҳмадга ва Восил ибн Ҳамзага бу илмларни ўзи ўргатган. Бош асари «Деъвонуш шеър»[5]дир.
  6. Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Муҳаммад ибн Ҳалим Бухорий (338-403/949-1012). Фақиҳ, муҳаддис, ва мутакаллим олим. Машҳур олим, ўз замонасининг энг билимли кишиларидан ва теран фикрли шахсларидан бўлган. Ҳалим Бухорий ақл-заковатли, адабиёт ва баён илмида кучли эди. Бухорода туғилиб ўша жойда ўсган. Қозилик ҳам қилган. Илмни Абу Бакр Қаффол ҳамда Абу Бакр Ардонийдан олган.

Асарлари:

  1. «Минҳажуд дийн фи Шаъбил ийман». Бу асар 3 жилддан иборат.
  2. «Аятус Саъа ва Аҳвалул Қияма»[6]
  3. Абул Азҳар ал-Бухорий, Араб тили олими. Ҳижрий тўққизинчи йилда яшаб ижод қилган олимлардан бўлиб, ал-Азҳарийнинг замондошларидандир. Ал-Буштий «Такмила»сига киритган нарсаларни у ҳам ўз асарига киритган. Лекин, ал-Азҳарий бу китобдан иқтибослар келтирмаган. Ибнул Кифта эса, китобнинг биринчи жилдини кўрганини, ал-Ҳалил ўз китобига киритмаганини, хусусан, «Ҳарфул Аъйн»да кўздан четда қолган нарсаларни Абул Азҳар «ал-Ҳасоил»га киритганини ва бу китобнинг жуда яхши китоб бўлганини айтади. Унинг «Китабул Ҳасоил»[7] номли асари бор.

Сойибжон Жўраев,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

[1] Суютий. «Буғятул Вуъат фи Табақотил уғавиййин ван нуҳат». ншр. Муҳаммад Абул Фазл Иброҳим. Қоҳира, 1964. 1-жилд. 596-бет.

[2] Ёқут Ҳамавий. «Мўъжамул Удабо». Байрут, 1936-1938, XVII, 156-бет; Софадий. «Ал-Вофий бил Вафоёт». Виесбаден, 1974 вд., II, 80-бет; Боғдотлик Исмоил Пошо. «Ҳадийятул Орифийн», ншр. Рифат Олим. Истанбул, 1951, II, 36-бет; Қаҳҳола. Умар Ризо. «Мўъжамул муаллифийн». Байрут, 1957. IX, 25-бет; Ризо Қутулиш. «ал-Жайҳоний». ИХ, 467- бет.  

[3]Ибн Қифтий. Жамолуддин Абул Ҳасан Али ибн Юсуф. «Инбаҳур Руват». ншр. Муҳаммад Абул Фазл Иброҳим. Қоҳира. 1950-55. II. 177-бет; Суютий. «Буғятул Вуъат фи Табақотил уғавиййин ван нуҳат». ншр. Муҳаммад Абул Фазл Иброҳим. Қоҳира, 1964. ИИ. 97-бет.

[4]Ибн Надим. «Фиҳрист». ншр. Флуегел, Байрут. 1978. И. 138-бет; Юқут Ҳамавий. «Мўъжамул Булдон». II, 202-бет; «Мўъжамул Удабо». IV. 190/192-бетлар. Котиб Чалабий. ншр. Рифат Олим. Истанбул, 1943. «Кашфуз Зунун», II, 1664; Қаҳҳола «Мўъжамул Муаллифийн». II, 165-бет.

[5]Муҳйиддин Абу Муҳаммад Абдулқодир ибн Муҳаммад Қуруший. «Жавоҳирул Музийя». Ншр. Абдулфаттоҳ Муҳаммад ал-Ҳулв. Риёз. 1993. 1-жилд. 257/258-бетлар; Боғдодлик Исмоил Пошо «Изоҳатул Макнун». Ншр. Рифат Олим. Истанбул, 1947. 1-жилд. 485-бет; Ҳайруддин Зириклий. «ал-Аълам». Байрут, 1969. 1-жилд. 202-бет.

[6]Ибн Асир. «ал-Лубоб». Байрут, тсз., I. 382-бет; Заҳабий. «Сияри Аъламин Нубало». Ншр. Шуайб ал-Арнаут, Байрут, 1984. XVII, 231/234-бетлар; Заҳабий. «Тазкиратул Ҳуффоз». Ншр. Абдурраҳмон ибн Яҳё ал-Муъаллимий. Ҳайдаробод (Лубнон), 1955-58. III, 1030-бет; Софадий. «Ал-Вофий бил Вафоёт». Виесбаден, IX, 65-бет; ал-Аснаний. «Табақотул Аснавий». Ншр. Камол Юсуф Ҳуд, Байрут,1987. I, 194-бет; Котиб Чалабий. «Кашфуз Зунун», II, 1047/1871-бетлат; Ибнул Иъмод. «Шазаротуз Заҳаб». Байрут, 1988. III, 167/168-бетлар. Броккелман, ГАЛ, Леиден. 1937-42. И, 197-бет; Броккелман. Супл. Леиден. 1943-49. I, 349-бет; Қаҳҳола «Мўъжамул Муаллифийн». IV, 3-бет.

[7]Ибнул Кифта. «Инбаҳур Руват», IV, 99-бет; ал-Азҳарий. «Тазҳибул луға», ншр, Абдуссалом Ҳорун, Миср, 1964-67, И, 40-бет. II, 22-бет; Ҳусайн Нассор. «ал-Мўжамул Арабий». Миср, 1968, I, 235-бет.

119850cookie-checkБУХОРОЛИК АРАБ ТИЛИДА ИЖОД ҚИЛГАН ОЛИМЛАР (биринчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: