Кунларнинг бирида Али ва Оиша гилос мевасидан тўйиб ейиш учун дарахт устига чиқиб олишди. Али шохларнинг учида турган меваларга қараб интилар, юқоридаги гилослар унга гўёки яхшироқ пишгандек туюлар эди. Оиша бир неча бора уни огоҳлантириб шохлар борган сари ингичкалашиб кетаётганини, яқин атрофидаги гилослар ҳам яхши пишганини айтиб огоҳлантирди. Алининг кўзлари эса фақат юқоридаги меваларни кўраётгандек Оишанинг бирорта гапига парво қилмасдан кўтарилиб борар эди.
У тўсатдан гилослари кўп бўлган шох билан бирга ерга қулади. Али дарахтнинг катта шохини шунингдек оёғини ҳам синдириб олди. Энди у бир неча ҳафта гипсланган оёқлари билан узоқдан гилос мевасини томоша қилиб ётишга мажбур эди. Алининг бу қилмишини очкўзлик деб аташ мумкинми?
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари инсонни ўйлашга чорлайди:
لو كان لإبن آدم واديان من ذهب لأحب أن يكون له ثالث و لا يملأ فاه إلا التراب
Одам боласида икки водий тўла олтин бўлса ҳам учинчисини хоҳлади. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. (Термизий, Зуҳд 28)
Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси
Яхши масала экан, маълум бўлишича рус тилидан таржима қилинибди. Мени маъзур тутасизлар деган умиддаман, минг бор узур, биз бир оми ўқувчимиз, кўнгилларингизга келмасин илтимос, сизларни назарингиздан қолишни ҳоҳламаймиз, бу бир ҳикоя эканлиги ўлароқ, мисол келтиришда исмларни танлашга ҳам сал эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлармикин, бу ҳадис ё ривоят эмаслигини назарда тутиб айтдим.
Яхши масала экан, маълум бўлишича рус тилидан таржима қилинибди. Мени маъзур тутасизлар деган умиддаман, минг бор узур, биз бир оми ўқувчимиз, кўнгилларингизга келмасин илтимос, сизларни назарингиздан қолишни ҳоҳламаймиз, бу бир ҳикоя эканлиги ўлароқ, мисол келтиришда исмларни танлашга ҳам сал эътибор берилса мақсадга мувофиқ бўлармикин, бу ҳадис ё ривоят эмаслигини назарда тутиб айтдим.Шарҳни ўқиб ўчириб юборинглар илтимос,