islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (иккинчи мақола)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам хабар берган ана шу шафоатни уламолар саккиз турга ажратганлар:

1. Барча Пайғамбарлар орасидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хос қилиб берилган улкан шафоат. Қуръони каримда ушбу шафоатга ишора келган:

“Шоядки, Роббинг сени (Қиёмат кунида) мақтовли (шафоат қиладиган) мақомда тирилтирса” (Исро сураси, 79-оят).

Ояти каримада зикр қилинган “мақтовли мақом”ни жумҳур уламолар Пайғамбаримизга бериладиган қиёмат кунидаги улкан шафоат дейишган.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган қавмларни жаннатга киришлари учун қиладиган шафоатлари. Баъзилар бу шафоат тўғрисида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, у зотдан бошқадан ҳам саҳиҳ хабар келмаган, деганлар. Баъзилар эса ушбу оятни келтиришган:

“Аъроф (арасот) узра (жаннат ва дўзахдагиларнинг) ҳар бирини сиймолари (аломатлари)дан таниб оладиган кишилар (бўлур)” (Аъроф сураси, 46-оят).

Яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб қолган кишилар, бир тафсирга кўра ушбу ояти кариманинг умумий маъносига кирадилар. Яъни яхшиликлари ва ёмонликлари тенг келиб ўртада туриб қолган кишилар Расулуллоҳнинг шафоатлари билан жаннатга кирадилар, дейишган.

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулқодир Абдур Раҳим

131020cookie-checkМУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШАФОАТЛАРИ (иккинчи мақола)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: