islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

Янги ўқув йилига қабул ҳам яқинлашиб келмоқда. Тошкент ислом институтига ўқишга кирмоқчи бўлганлардан қабул, имтиҳонлар тўғрисида саволлар келиши давом этяпти. Шу борада энг кўп бериладиган саволларга қуйида жавоблар берилган. Танишиб, бошқаларга ҳам улашинг.

❓Тошкент ислом институтига қайси ҳужжат эгалари қабул қилинади ёки кимлар ҳужжат топшира олади?

✔️Тошкент ислом институтига “Олий диний таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари (мадраса)ни битирганлиги тўғрисида дипломга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларининг ҳужжатлари қабул қилинади. Чунки диний таълим муассасаларида таълим олишнинг узвийлиги таъминлаш мақсадиди қабул қилинган ўқув режаларга асосан Тошкент ислом институти давом эттирувчи ҳисобланади. Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бошланғич ҳисобланади.

⚠️Ёдда тутинг: мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларни битирган абитуриентлар ҳужжати инобатга олинмайди.

❓Абитуриентлар қабул ҳайъатига қайси ҳужжатларни тақдим этади?

✔️– ректор номига ариза;
– маълумоти ҳақида ҳужжат: Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом билим юртларини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломнинг асли, яна қайтарамиз мадраса дипломи;

– паспорт нусхаси;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона фотосурат.

⚠️Ёдда тутинг: бу йилги қабул жараёнларида ҳужжатлар таркибига ўзгартириш киритилса, эълон қилинади.

❓Тошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан ҳамда қандай тартибда бўлиб ўтади?

✔️– Араб тилидан ижодий имтиҳон;
– Фиқҳ ва ақоид фанларидан тест;
– Ўзбекистон тарихи фанидан тест

❓Тошкент ислом институтида кундузги таълим йўналиши бўйича 2019-2020 ўқув йили учун қабул квотаси нечтани такшил қилди?

✔️Ушбу ўқув йилида 50 та ўғил болалар, 10 та аёл-қизлар ўқишга қабул қилинди.

❓Мен олий таълим муассасаларининг бирида таълим оламан. Ўқишимни Тошкент ислом институтига кўчирсам бўладими?

✔️Кўчира олмайсиз, чунки сиз ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўзлаштириладиган бошланғич билимга эга эмассиз. Диний таълим узвийлигини таъминлаш мақсадида ўрта махсус ислом юртларидан сўнг олий диний таълимда давом эттирилади.

❓Мен олий таълим муассасаларидан бирини тугатганман. Тошкент ислом институтига иккинчи мутахассисликка ёки сиртқи бўлимга ўқишга кирсам бўладими?

✔️Йўқ, кира олмайсиз. Тошкент ислом институтида иккинчи мутахассислик бўйича қабул мавжуд эмас.
Сиртқи бўлимга ҳам ўқишга кира олмайсиз, чунки Тошкент ислом институти сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун ўрта махсус ислом билим юртини битирганлик тўғрисидаги диплом ва диний соҳада камида 5 йил фаолият юритган бўлишингиз керак.

❓”Таҳифизул Қуръон” кафедрасида қизлар ҳам ўқиса бўладими?

✔️”Таҳфизул Қуръон” кафедраси институтдан алоҳида эмас. Институт аёл-қиз талабалари ҳам Қуръонни “Таҳфизул Қуръон” кафедраси устозлари таълими билан ёд оладилар.

👉@oliymahad

135960cookie-checkТошкент ислом институтига кириш учун қабул имтиҳонлари қайси фанлардан бўлади? Фақат мадраса битирувчилари қабул қилинадими?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: