islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Саҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг аҳволлари

 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу қўрқувчилар ҳақида сўралдилар. Уларнинг қалблари қўрқув билан шодланиб турувчидир ва уларнинг кўзлари йиғлаб турувчидир. Улар айтадиларки биз қандай қилиб шодланайликки ўлим ортимизда турган бўлса ва қабр олдимизда турган бўлса ва қиёмат бизга ваъда қилинган  жойимиз бўлса ва бизнинг йўлимиз жаҳаннам ўстидан ўтса ва Роббимиз олдида тўхтаб туришимиз аниқ бўлса!

Хасанул Басрий раҳматуллоҳи алайҳ бир йигитнинг олдидан ўтдилар. У ўзининг кўлгисида тўлалигича берилиб кетганди. Халиги йигит ҳаддан ортиқ қаттиқ кўладиган қавм билан ўтирганди. Хасанул Басрий хой йигит Сиротдан ўтдингми? Йўқ деди йигит. Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билдингми? дедилар. Йўқ деди йигит. Хали сен Сиротдан ўтмаган бўлсанг Жаннатга боришинг ва дўзоҳга кетишингни билмаган бўлсанг бу кўлги нимага бўлмаса, дедилар. Шундан кейин ўша йигитнинг бирор марта кўлганини бирор марта кўрилмаган экан.

Ҳаммод ибн абди Роббиҳ  агар ўтирсалар икки қадамининг ўстига ўтирарканлар. Сиз хотиржам жойлашиб ўтирсангиз бўлмайдими?  Дейишганда  а у хотиржам ўтириш хотиржам кишиларнинг ўтиришидир. Лекин мен оманда булувчи одаммасман агар Аллоҳга осий бўлган бўлсам қандай мен оманда бўламан. Мен исён қилганим учун ҳолимни биламан шу сабабдан шундай ўтираман, деб жавоб берган эканлар.

Умар ибн Абдулазиз айтган эканлар: Аллоҳ таоло бу ғафлатни бандаларнинг қалбига раҳмат қилиб қўйган. Агар бу ғафлат бўлмаганда Аллоҳдан қўрққанларидан ўлиб қолган бўлардилар. Кўп валийлар ва олимлар қалблари ғафлатдан ўзоқ бўлганларидан баъзилари энг камида оғриқни кўтаро олмай ўтириб олган, баъзилари бир неча кун касал бўлиб қолган, баъзилари хушидан кетган ва баъзилари ўлиб қолган ва баъзилари хушидан кетиб қайтиб турмаган ва баъзилари уч кунлаб ўзини билмай қолган. Айниқса улар бу бўшлиқни фақат Қуръони карим ва ҳадиси шариф ва саҳоблар ижмоълари тўлдира олишини аниқ тушунган ва унга қаттъий киришган. Ўтган олимларимиз кўп хатм қилган шу аснода Аллоҳнинг буйруқ ва наҳйларини энг камида бир марта ўқиш билан минг хил маънода миясида айлантириб турган ва минг хил фазилати маънога мияссар бўлишган. Шу сабабданки бирор бир мужмал, ноаниқ дунё масаласи уларни умуман довдирашига йўл қўймаган.

Қаранг Машҳур тасаввуф олими Молики Динор раҳматуллоҳи алайҳ ўзларини жуда ҳам паст санаб айтаяпдиларки. Мен орқамда қолганларга буюришни қасд қилдим мен қачон ўлсам мени кишанланглар ва буйнимга занжир осинглар ва мени сўнгра мени олиб борингларки ўзининг эгасидан қочган қўл ўз эгасига қандай қилиб олиб борилади. Худди шундай қилиб боғлаб қабрга олиб бориб ташланглар.

Хатамул Асам раҳимаҳуллоҳ айтган эканлар: Солиҳ кишиларнинг ўрнида турганинг учун сен ҳечам ғурурга кетмагин. Аслида Жаннатдан кўра бирор бир салоҳиятли макон ва жой йўқ. Сен мадрасанинг ичида турган бўлсанг ҳам мен яхши жойда турибман деб, алданиб, ғурурга бормагин. Одам алайҳиссалом нимага йулиққан бўлсалар жаннатнинг ичида йулиққан нарсасига йўлиқди. Сен бўлса мачитда турибман мадрасада турибман деб кириласан. Сен ибодатнинг кўплиги билан ҳам ғурурга кетиб қолмагин сен барибир иблисча ибодат килганинг йуқ. Иблис узун ибодатидан кейин нимага йўлиқган бўлса шунинг орқасидан йулиқди. Илмнинг кўплиги билан ҳам ғурурланма чунки Балъам ибн Баур деган киши у Аллохнинг исми Аъзамини биладиган одам булган. Дуо қилса дуоси қабул бўладиган одам бўлган. Бас у нимага йулиққанига қарада. У охири қилган ибодатларига ҳаволаниб муртад бўлиб ўлди. У ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида баён қилиб ўтганлар. Кўп олимлар ҳар қанча олим бўлсалар ҳам лекин исми Аъзамни билмайди. Сен солиҳ кишиларни кўриш билан ҳам ғурурланиб қолма. Аллоҳнинг наздида ҳар қандай устоз бўлсин Мустофо солаллоху алайхи васалламдан кўра буюкрок устоз дунёда йуқдир. Набий алайхиссаломга йулиқиш у зотнинг яқинларига ҳам душманларига ҳам асло фойда бермаган. Абу Лаҳаб Пайғамбаримизни кўрганлар лекин кўриш уларга заррача ҳам фойда бермаган. Шу сабабдан мен кўп улуғларни кўрганман деб ўзингни кўп алдама. Бу алдаш фақат ўзингга зарарни беради халос. Сиррий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: мен ҳар куни 100 марта бурнимга, юзимга қарайман қилган гуноҳларим учун юзим қорайиб кетмадимикан деб. Абу Ҳафс Кабийр раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: мен 40 йилдан бири ўзим тўғримда эътиқодим куйидагича Аллоҳ менга ғазаб назари билан қараяпди деб уйлайман. Нимага амалим шунга далолат қилади. Аллоҳга қилаётган амалим дурустмас.

Бир куни ибни Муборак дустларининг олдига чиқибди ва дебди. Мен бугун эрталаб Аллохдан журъат қилиб жаннатни сўрадим, дебди. Абдуллоҳ ибн Муборакдек зот бир йил жиҳот ва бир йил ибодат қилиб энди мен Аллохдан журъат қилиб жаннатини сўрадим, деган эканлар.

Умму Мухаммад ибн Каъбул Қуразий ўғлига айтган эканлар: мен сени ёшлигингда ҳам ката бўлганингда ҳам покиза деб биламан. Сен бир ёмон ишни қилгансанки мен сени кўрган нарсадан ўзоклаштирадиган сен уни кечасида ёки кундузида қилгансан. Шунда ўғиллари Мухаммад эй онажон ваҳоланки мен бир гуноҳ устида турган бўлсам ва Аллоҳ таоло мендан хабардор бўлиб турган бўлса менга нима нарса омонлик беради. Ва ўғиллари айтдиларки Аллоҳ улуғлигим ва иззатимга қасамки сени кечирмайман деса менга нима нарса омонлик беради, деб жавоб берди. Бу гаплари билан мен биладиган бирор бир гунохим йуқ деганлар.

Фузайл айтадилар: мен юборилган бирор бир набийга ҳам ҳасад қилмайман ва бирор бир фариштага ҳам ҳасад қилмайман ва солиҳ бандага ҳам ҳасад қилмайман ана ўшалар қиёмат кунида бошқаларга ёрдами тегадику. Мен пайғамбарларга ҳам фаришталарга ҳам ва солиҳ инсонларга ҳам ҳавас қилмайман балки мен яратилмаганларга ҳавас қиламан, деганлар. Бу сўзлари билан у зоти шариф қиёмат даҳшати ва қўрқувини кўрган одамларнинг ҳолини хавас килиб булмайди. У жойдаги кўркув ва кўзлар даҳшати фақат шу саналганларнигина омон қолдиради. Демак уларнинг ҳолига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Ҳеч ким у кунда Роббисининг олдида гапиришга тили ботмайди хатто пайғамбарлар ва фаришталар бўлсалар хам.

Ривоят килинади Ансорлардан бир йигитнинг қалбига аловдан қўрқув қалбига кирди. У доим аловдан қўрқиб юради экан. Ҳатто у уйидан чиқолмай колибди. Пайгамбаримиз с.а.в. унинг хузурига кириб уни қўчоқлаган эканлар у йигит йиқилиб вафот этибди. Пайгамбаримиз с.а.в. айтадилар: «Сизлар сохибларингизни жихозланглар бас албатта жаҳаннам оташи унинг жигарини изиб юборди», деган эканлар.

Ривоят қилинади Майсаранинг отасидан у агар тушагига кирса айтарди: кошки эди мени онам туғмаганда. Бас онаси унга эй Майсара албатта Аллоҳ сени исломга хидоятлаб сенга иҳсон қилганку, деди. У зот айтган экан тўғри лекин Аллоҳ таоло бизга дўзоҳга боришимизни баён қилиб берган лекин  ундан қандай озод бўлиб чиқишимизни айтмаган.

Фарқод Ассубҳийга айтилган экан: Бани Исроилдан сенга етган нарсаларнинг ажойибларидан бизга хабар берчи. Менга ривоят қилиндики Байтул Мақдисга 500та бокира қиз кирди уларнинг барчаларининг кийимлари юнгдан ва масуҳдан бўлган эди. Бас Аллохнинг савоби ва азоби ҳақида гаплашиб шундан даҳшатга тушиб ўлиб қолдилар.

Атоус Салмо Аллохдан қўрқадиган кишилардан бўлган у зот Аллоҳдан умуман жаннатни сурамас эканлар балки фақат ундан кечиришини сўрар экан. У касал бўлганда унга айтилибди: сен бирор нарса ҳохлайсанми? У жавоб берди жаҳаннам қўрқуви қалбимга бирон шаҳватни киришга йўл қўймади, ўрин қолдирмади. Қалбимни тўлалигича жаҳаннам қўрқуви эгаллаб олган, дедилар. У зот 40 йил бошини осмонга ҳам қаратмаган эканлар ва 40 йил кўлмаган эканлар. Бир куни бошларини кўтариб қолибдилар ва бошини кўтариб қўрқиб кетиб йиқилганда қорнига бир нарса кириб кетган экан. Ва кечанинг баъзисида танасидаги жароҳатини чучқанинг жасади бўлиб қолмадимикан деб қўрқиб силаб қўяр эканлар. Агар у зотга шамол ёки чақмоқ ёки таомларнинг ҳаддан ошшиқ қиммат бўлиб кетиши бўлса бу ҳаммаси менинг сабабимдан бўларга бало келаяпди, дер эканлар. Агар Ато ўлса инсонлар яйраб коларди, дер эканлар.

Атоус Салмо раҳимаҳуллоҳ алайҳ айтадилар: Биз ёш болалар орасида чиқдек бизнинг орамизда 50 ёшдан ошган кишилар ва ёшлар бор эди. Улар бомдод намозини хуфтоннинг таҳорати билан ўқишарди. Шу аснода уларнинг қиём узунлигидан қадамлари шишиб кетарди ва бошларидаги кўзлари юмилиб кетарди уларнинг терилари суякларига ёпишиб кетганди. Фақат томирлари ипдай ингичга бўлиб қолганди. Ва уларнинг терилари торвузнинг пучоғига ўхшаб қолганди улар гуё қабирдан чиқиб келган одамларга ўхшарди. Уларнинг турган туришлари гуё Аллоҳга итоат килганлар кандай икром килинишинию ва  осийларни кандай жазоланишини хабар бериб турарди. Улар бир макондан бошка маконга юрсалар хушидан кетиб йикиларди. Унинг асҳоблари унинг атрофида тўпланиб ўтиришди. Совуқнинг қаттиқ кунида ҳам пешоналаридан тер чиқиб йиғлади. Бас асҳоблари унинг олдига келиб сув билан юзларини артдилар ва хушига келганларида нимага бу ҳолга тушдингиз, нимага йиқилдингиз деб сурабдилар? Мен шу маконда Аллоҳга асий бўлдиммикан деб, қўрқиб йиқилдим, деган эканлар.

Солиҳил Муррий айтадилар: мен ибодат килувчи бир кишига мана бу оятни ўқиб бердим «Юзлари олов ичида айлантирилаётган кунда улар: «Вой шуримиз қурсин, кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Расулига итоат қилсак эди», дерлар. (Ахзоб- 66) бас йиқилди ва сўнгра ўзига келди. У эй солиҳ яна давом эттир мен сен ўқиганингда мен ғамни топдим, деди. Мен Сажда 2 оятини «Улар қачонки у ердан чиқишни ирода қилганларида уларни у ерга қайтариб қўямиз», оятини ўкиганимда. Бас йиқилди ва йиқилиши билан жони чиқиб бўлганди.

Ривоят килинади Зурора ибн Абу Авфо инсонларга бомдод намозини ўқиб берибдилар. Унда ушбу «Фаиза нукира финнақур», «Ва качонки дудга пуфланса» (Муддассир -8) хушидан кетиб йиқилибди ва ўлган ҳолда кўтариб кетишибди.

Язидур Роққоший Умар ибн Абдулазиз олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз унга менга ваъз килсангизчи деди: бас Язидур Роққоший эй муминларнинг амири мен биламанки сиз биринчи халифамассиз. Бас Умар ибн Абдулазиз йиғлаб юбордилар. Яна айтинг дедилар. Эй Амирал мумининийн сиз билан Одам ота ўртасида бирор- бир ота йуқги бўлган бўлса ҳам ҳаммаси ўлган деганларида яна йиғлатиб юбордилар. Яна айтинг дедилар. Эй Амирал муминийн сизга жаннат ва жаҳаннам ўртасида бирор бир ўрин йуқ дедилар. Бас Умар ибн Абдулазиз хушидан кетиб йиқилиб тушган эканлар.

Маймуна ибн Миҳрон розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта жаҳаннам уларнинг барчаларига ваъда қилинган жойдир” (Ҳижр,43) ояти нозил бўлганида Салмон Форсий розиёллоҳу анҳу қаттиқ қичқирдилар  ва қўлини бошига қўйдилар  ва  қочиб кетдилар  ва уни уч кун топиша олмадилар.

Довуд Тоъий раҳимаҳуллоҳ бир аёлни кўрдилар. У боласининг қабри устида йиғлаб ўтирарди. У аёл :”Эй болам қурт сенинг қайси яноғингдан еб бошлади?! Биринчи шуни билсам эди” деб айтарди. Буни эшитган Довуд Тоъий раҳимаҳуллоҳ ўша жойларида ҳушидан кетиб йиқилдилар.

Айтиладики: Суфён Саврий касал бўлдилар. Унга хизмат қиладиган далолатчиси бир зиммий табибни унинг ҳузурига келтирибди. Табиб: ” У кишининг қўрққанларидан  юраклари эзилиб кетгандир”, дебди ва у кишининг томир ўришларини текшириб кўришга келганда эса Ҳанафийларнинг миллати ичида ҳали бунақасини кўрмагандим, дебди.

 Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:Аллоҳ азза ва жаллададан менга қўрқувдан бир эшик очиб беришини сўрадим. Кейин Аллоҳ таоло менга ўша қўрқувни очиб берди. Мен бу қўрқув эшиклари очилгани сабабидан қўрқувдан жинни бўлиб қолишимдан қўрқдим ва “Эй Роббим менга тоқатим етадиган қўрқувни очиб бергин” деб, дуо қилдим. Шунда менинг қалбим сокин бўлди ва даҳшатли қўрқувдан қалбим тинчланди, деди.

 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Кўп йиғланглар. Агар йиғлай олмасаларингиз ўзларингизни йиғлаганга солинглар, ўхшатинглар. Менинг жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлардан бирингиз ҳақиқий илмни билганида эди, овози кесилгунча қичқирар ва бели сингунича намоз ўқиган бўлар эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг “Агар мен билган нарсани билганларингизда эди, оз кулиб кўп йиғлаган бўлар эдиларингиз” деган сўзларига ишора қилдилар.

 Анбарий разияллоҳу анҳу айтадилар: Ҳадис соҳиблари Фузайл ибн Иёз розиёллоҳу анҳунинг эшиги олдига тўпланишди. Шунда у бир тирқишдан йиғлаган ҳолларида чиқиб келдилар ва айтдилар: Қуръонни маҳкам ўшланглар ва намозни лозим тутинглар. Сизларга вайл бўлсинким, бу замон гапириш замони эмас, йиғлаш ва тазарру қилиш замонидир,  бу замонда сен тилингни муҳофаза қилгин, маконингни махфий қилгин, қалбингни муолажа қилгин ва билган нарсангни ол, билмаган нарсангни эса қўйгин, дедилар.

 Фузайл розиёллоҳу анҳу бир куни юриб кетаётган ҳолида кўринди. Ва унга “қаерга?” дейилди. Шунда у билмайман деди. У киши кўпинча қўрқувдан ақлларини йўқотган  ҳолларида юрар эдилар.

Умар ибн Зар розиёллоҳу анҳу айтадилар: Умар ибн Зар отасига: “Гапирувчиларга нима бўлдики, уларнинг гапларидан ҳеч ким йиғламайдилар. Лекин сиз гапирсангиз, ҳамма тамондан йиғи овози эшитилади” деди.Шунда отаси унга: “Эй ўғлим боласини йўқотиб йиғлаётган аёл ижарага олинган йиғловчи аёл каби эмасдир” деб жавоб бердилар.

 Ҳикоя қилинадики, бир қавм бир обидни олдига келишди. У обид йиғлаётган эди. Қавм унга “Аллоҳ раҳм қилгур, нима сени йиғлатди?  деб сўрашибди. У қўрқувчилар қалбларида топадиган дахшат мени йиғлатди дебди. Улар у нима? деб сўрашибди. У Аллоҳ азза ва жаллага рўбара бўлиш тўғрисидаги нидо дахшатидир” деб жавоб берибди.

 Ховвас йиғлаган ҳолларида муножат қилиб айтар эдилар: “Мен кексайдим, жисмим сенинг ибодатингдан заифлашиб қолди, мени озод қилгин”.

Солиҳ Муррий айтадилар: Ибну Самак бир марта бизнинг олдимизга келди ва “Обидларингизнинг баъзи ажойибликларидан менга ҳам айтинглар” деди. Уни тарафлардан бўлган бир кишининг олдига олиб бордим ва биз ундан изн сўрадик. У хурмо дарахти баргидан бўлган “ховс”ни тўқир эди. Унга Ғофир сурасининг 71-72 оятларини ўқиб берган эдим у бирдан қичқириб юборди ва хушидан кетиб йиқилди. Биз унинг олдидан чиқиб кетдик ва бошқасининг олдига бордик. Унга ўша оятни ўқиб берган эдим, у ҳам қичқириб, хушидан кетди. Учинчисига бориб рухсат сўраган эдик, у “Агар бизни Роббимиздан тўсиб, машғул қилиб қўймасаларингиз киринглар” деб айтди. Унга Иброҳим сурасининг 14-оятини ўқиб бердим. У ҳам қичқирган эдики, ҳатто бурнидан қон оқа бошлаган эди. Ўша ҳолида уни тарк этдик ва чиқдик. Ўша одамни яна олти кишининг олдига олиб бордим. Барчасини аввалги кишилар каби тарк этар эдик. Ва уни еттинчисининг олдига олиб бордим ва ундан изн сўрадик. У кафаннинг ичидаги бир аёл эди ва у киринглар деди. Кирсак, бир шайх жойнамоз устида ўтирар эди. Биз унга салом берсак, у бизнинг саломимизни ҳам сезмади. Шунда унга “ Алаъ инна лилҳолқи мақўма”(Албатта эртага халойиқ учун турадиган мақом бор) деб бақирдим. У: “Ҳолинга вой бўлгур, кимнинг олдида туради” деди-да оғзи очилиб ўзининг заиф овози билан “ух”, “ух” деб йиқила бошлади ҳатто  овози ҳам кесилди. Унинг аёли айтдики, “Чиқинглар, сизлар ҳозир унга ҳеч қандай фойда бера олмайсизлар” деди. Сўнг ундан бир қавм ҳақида сўрадим. У учаласи хушига келган, қолган учтаси эса Аллоҳга йўлиққан экан. Еттинчи шайх эса уч кун даҳшатга тушиб, фарз намозларини бажаришга ҳам куч топаолмай қолган эканлар. Уч кундан сўнг ўзларига келган эканлар.

Бу келтирилган маълумотларни бутун танангизда сайр қилдиринг. Танангиз яйраб, иймон халоватини топганингизда улуғлардек яшаш мақсади сизда пайдо бўлса, уларнинг ҳақларига дуойи хайр қиларсиз.

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ала набиййина Муҳаммад.

Тошкент ислом институти “Диний фанлар” кафедраси кабинет мудири

Урол Назар Мустафо Абдуллоҳ Термизий

14310cookie-checkСаҳобалар, тобеъинлар ва салафи солиҳинларнинг аҳволлари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: