islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Интернет “мулла”лари

ИНТЕРТЕТ “МУЛЛА”ЛАРИ

Бугун интернет оламини кузатар эканмиз, қизиқ ҳолатларга дуч келамиз. Бир томондан қизиқ кўринсада аслида бу ўта ачинарли ҳолатдир. Бириси қаёқдандир бир масаланинг бир ёқлама таҳлилини кўчириб оладида, уни саҳифага жойлайди. Кейин шу мақоласини қувватлаб, бошқаларнинг фикрини ботилга чиқаради.
“Мен келтирган масалага барча уламолар ижмоъ қилган”, дейди.

Интернет “мулла”ларининг ушбу даъволарига ўхшаш даъволар ҳақида Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтган эди:
– Ким: «Бу масалада барча уламолар ижмоъ қилган», деса у каззобдир. Балки илм аҳлидан бўлган инсонлар унга хилоф қилишган ва унинг бундан хабари йўқ бўлиши мумкин. Лекин яхшиси у: «Бу масалада мен хилоф қилганларни билмайман» десин!*

• Ҳа, қадрли интернет “мулла”лари! Ўзингиз яхши тушунмаган масалани ДИН номидан, Ислом таълимоти шу, деб талқин қилаверманг! Сиз ижмоъ деган нарсаларда ихтилофлар бўлиши, сиз эса уни билмаслигингиз, бу билан бир шаръий ҳукмни ботил қилаётган бўлишингиз мумкин!

*Ибн Ҳазм Зоҳирий, “Ал Муҳалло”

ТИИ матбуот котиби

Аброр Мухтор Алий

146380cookie-checkИнтернет “мулла”лари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: