islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қозоғистонда жамоат намозларига рухсат берилди

Жума намозидан ташқари жамоавий намозларни Қозоғистон масжидларида ўқишга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат мусулмонлари диний бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.“Кунлик намозларни адо қилишга санитария меъёрларига жиддий риоя қилган ҳолда рухсат берилади”, деб ахборот берди Спутник агентлиги Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармасига таяниб.

Мамлакатда жума намози ҳозирча ўқилмайди.

“Масжидларда намозхонлар учун умумий ҳудуднинг 30 фоизигача тўлдиришга рухсат берилди”, – дейилади хабарда.
Келгусида Қозоғистон бўйлаб эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, диний муассасалар билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди ёки юмшатилди.

Маълумки, Қозоғистонда 18 майдан бошлаб масжидлар очилиб, карантин юмшатилишининг биринчи босқичида намозлар фақат якка ҳолда намоз ўқишга, Қуръон тиловатига ва тўй маросимларига рухсат берилган эди.
10 июнь ҳолатига кўра, жумадан ташқари кунлик жамоат намозларига рухсат берилди.

148800cookie-checkҚозоғистонда жамоат намозларига рухсат берилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: