Президентнинг сўзларига кўра, иқтисодиёт 2020 йилнинг биринчи чорагида 4,5 фоизга ўсган ҳолда, Туркия нафақат соғлиқни сақлаш соҳасида, балки бошқа кўрсатгичлар бўйича ҳам дунё мамлакатларига нисбатан ижобий динамикани намойиш этди. Коронавирус пандемияси шароитига мослашиш жараёни туфайли Туркияда ишлаб чиқариш, савдо ва туризм соҳаларида жонланиш кузатилди, деди Президент Режеп Тоййиб Эрдўған Иқтисодиёт ва молия бўйича 12-Халқаро Ислом конференциясида.
Президент Эрдўған иш билан таъминлашдаги ижобий ўсиш динамикасига ишора қилиб: “Пандемия шароитида биз объективлик ва ишончни йўқотган рейтинг агентликларининг рейтингларини ҳисобга олмаймиз. Биз барча соҳаларда иқтисодий ўсишга эришдик, Ислом молияси инқирозни енгиб ўтишнинг калитидир”, дея таъкидлади.
“Узоқ муддатли йирик инфратузилма инвестицияларини молиялаштириш учун сукук (облигацияларнинг исломий эквиваленти) каби Ислом молияси имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш керак” деди Эрдўған.
Президент, шунингдек, Туркия ҳукумати Истанбулни исломий молия ва иқтисодиёт марказига айлантиришга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.