islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Россия Телеграмдаги блокни очишга қарор қилди

Телеграм асосчиси Дуров, эндиликда, блокдан ечиш навбатини Эрон ёки Хитой олишига умид билдирмоқда.

2018 йил апрел ойида Россиянинг телекомуникация соҳасидаги бошқарувчиси Роскомнадзор мамлакат ҳудудида Телеграмни блоклаб қўйди.

“Биз тақиқлар бўлишини олдиндан таҳмин қилиб, фойдаланувчилар блокларни “айланиб ўтиши” учун Телеграм дастурларига прокси-сервер технологияларини ўрнатдик ҳамда бошқа цензурага қарши воситалар билан Телеграмни янгиладик, дейди лойиҳа асосчиси Павел Дуров ўзининг Телеграм каналида.

Блокланишнинг биринчи ҳафтаси жуда қийин кечиб, Россиядаги кўплаб фойдаланувчилар алоқа билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. Ўша йили фойдаланувчиларнинг Телеграмга киришига тўсқинлик қилиш учун Роскомнадзор миллионлаб IP манзилларини қора рўйхатга олди.

Шунга қарамай, Россияда Телеграм фойдаланувчилар базаси камаймади, аксинча 2018 йилдан бери икки баравар кўпайди. 2020 йил май ойида 400 миллион Телеграм фаол фойдаланувчиларнинг камида 30 миллиони Россиядан эди. Оддий қилиб айтганда, тақиқ иш бермади.

Икки ҳафта олдин Роскомнадзорнинг янги директори, Телеграм энди Россияда блокланмаслигини, эълон қилди. Бу ҳақда Роскомнадзор вакиллари 4 июн куни Дуровга мурожаатнома юборган.

“Бу ижобий қадам, биз уларни қўллаб қувватлаймиз. Сўнгги икки йил давомида цензураларни олдинда бўлиш учун биз доимо “блокни ечиш” технологиясини янгилаб туришга мажбур бўлдик. Биз эришган натижаларимиздан фахрланамиз – бу ижтимоий медиа иловалари орасида ноёбдир.

Ушбу технология ишлатилмай туриб қолишини хоҳламаймиз. Шунинг учун биз ўз цензура ва блокка қарши технологияларимизни Телеграм ҳали ҳам ҳукуматлар томонидан тақиқланган бошқа – Эрон ва Хитой каби жойларга йўналтиришга қарор қилдик. Биз россиялик фойдаланувчилар учун ўз билим ва кучларини аямаган олдинги прокси-сервер маъмурларидан эндиги имкониятларини ушбу мамлакатларга қаратишларини сўраймиз. Улар янги муаммоларга ҳам тайёр туришлари керак: дунёдаги сиёсий вазият олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳозирги даврда ҳукуматлар Телеграм сингари махфийликка қаратилган дастурларни блокировка қилишга уринишлари мумкин”, дея қўшимча қилди Телеграм асосчиси Павел Дуров ўзининг каналида.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Т.Азимов тайёрлади

157650cookie-checkРоссия Телеграмдаги блокни очишга қарор қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: