Бу қабрда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрганларидан молларию жонларини фидо қилган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда ётган кишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам васф этиб, “Фаришталар ҳаё қиладиган кишидан мен ҳаё қилмайми?!” деганлар.
Бу қабрда Табук ғазотига кетаётган “Жайшул усра” (Машаққатли ғазот қўшини)ни от, туя, пул, қурол, совут каби буюмлар билан жиҳозлаган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда сувни пулга сотадиган бир яҳудийдан “Румо” қудуғини сотиб олиб, мусулмонларга уни ҳадя қилган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда ҳар кеча бир қул озод қиладиган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда тириклигидаёқ охиратда жаннати эканини эшитган бахтиёр саҳобалардан бирлари ётибдилар.
Бу қабрда Абу Бакр розияллоҳу анҳу жамлаган Мусҳафдан бир неча нусха кўчиртириб, кейин тайёр бўлган Мусҳафларнинг ҳар бирига биттадан қорини қўшиб, турли шаҳарларга юборган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал бир қизларига, у қизлари вафот этгач, иккинчи қизларига уйланиб, “Зуннурайн” (“Икки нур соҳиби”) лақабини олган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда “Ашараи мубашшара” (Жаннатийлиги ҳақида хушхабар олган ўнта саҳоба)лардан ва Хулафои рошидин (Тўғри йўлдаги халифалар)дан бўлган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда вафотларидан олдин тушларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, у зотнинг “Сабр қил! Бугун ифторни бизнинг олдимизда қиласан” деган гапларини эшитган саҳобий ётибдилар.
Бу қабрда Қуръони Каримни тиловат қилиб турганларида, рўзадор ҳолларида шаҳид этилган саҳобий ётибдилар.
Аллоҳ таоло Усмон ибн Аффондан рози бўлсин!
@nozimjonuz