Аҳмад Ҳади Мақсудов (Аҳмад Мақсудий, Низамиддин) 1868 йил 28 сентябр ойида имом оиласида, Қозон губерниясида таваллуд топган. 1881 йил Қозон мадрасасига ўқишга киради, тугатгандан сўнг кичик синф ўқувчиларига дарс бера бошлайди. Фаолиятини педагогликда давом эттирган ҳолда янги таълим услуби билан шуғулланади ва бир неча китоблар ёзади. Ўша вақтлардаги исломий таълим жаҳон таълим тизимидан ортда қолаётганини Аҳмад Ҳади ўйлай бошлайди. Сабаби эски таълим бўйича натижалар кўринмагани ва “эски имло” (“эски ёзув”) ни янгилаш кераклигини билади.
1892 йилда қисқа муддат ичида араб ҳарфларини ўргатадиган “Муаллими аввал” (“Бошланғич муаллим”) китобини ёзади. Бу китоб 1892 ва 1918 йилда 1 миллион босма билан 32 марта нашр этилади ва нафақат татар балки бошқа туркий халқлар орасида кенг тарқалади.
Қримдаги “Таржимон” газета муаллифи Исмоил Гаспирали 1893 йилда Боғчасаройдаги “Зинжирли” мадрасасига ишга таклиф қилади ва Аҳмад Ҳади фаолиятини у ерда давом эттиради.
1896 йилда Қозонга қайтиб келади ва мушкул вазиятларга дуч келади: у ерда бир неча бор нашриётларга мурожаат қилади ва рад жавобларни олади. Шунга қарамасдан, янги ўқув қўлланмалар ёзади. 1896-1899 йилларда ўқитувчилар мактабига имтиҳон топширади. 40 дан ортиқ орфаграфия, араб алифбосини ўрганиш каби йўналишлар бўйича асарлар ёзади. Қуйида китобларининг баъзилари:
1. “Пайғамбарлар тарихи” (1901)
2. “Исломда фиқҳ” (1905)
3. “Якун. Араб тили китоби” (1909)
4. “Бошланиш. Ўрта мактаб учун араб тили грамматикаси” (1906)
5. “Араб ҳарфларининг ёзилиш услуби” (1917)
6. “Мусулмоннинг дуо китоби” (1989 йил нашрдан чиққан)
Қисқа муддатдан сўнг китобнинг давомини ёзади ва “Муаллими Соний” номини олади. Унда араб тили ва ёзувини ўрганиш имконияти туғилади. Бу китоб бутун туркий халқлар орасида тезлик билан тарқала бошлайди.
1906 йилда узоқ раддиялар ва қийинчиликдан сўнг унинг муаллифлиги остида “Юлдуз” номли газетанинг биринчи сони нашр этилади. Газета 8 минг нусхага етиб, Қозон, Уфа, Астрахон, Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда кенг тарқалади. 1920 йилда араб ёзувининг услуби бўйича “янги имло”ни ишлаб чиқади. Бу ёзув тури билан ҳозирги кунгача уйғурлар ва Хитойдаги баъзи татарлар фойдаланишади.
Аҳмад Ҳади Мақсудийнинг кейинги тақдири оғир синовлар билан ўтади. Революциядан кейин у икки марта қатоғон қилинган. 1933 йил, кейинчалик 1937 йилда “халқ душмани” сифатида қамоққа олинди. Азоб ва қийноқлар остида ҳам ўзининг айбдорлигини тан олмади. 1939 йилда соғлиги ёмонлашгани ва айбсизлиги туфайли озод қилинди. Уч йилдан сўнг Аҳмад Ҳади Мақсуди 1941 йил 28 июнда вафот этди ва Ново-Татар слобода қабристонига дафн этилди.
Интернет манбалари асосида Тошкент ислом институти 403 гуруҳ талабаси О.Ғофурова