Кириш имтиҳонлари ва янги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ масалалар Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўтказган видеоселекторда маълум бўлди.
Жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади.
Тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12—14 кунда якунлаш кўзда тутилаяпти. Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.
Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилди.
Qayerda boʻlishini menga farqi yoʻ. Tezroq boʻlsa boʻldi