8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами муносабати билан юртимиз телеканалларида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ибрат” ва “Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмларининг миллий телевизион намойиши ўтказилади.
«Ибрат» тарихий-бадиий фильмининг телевизион премьераси қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда намойиш этилади:
«Ўзбекистон» телеканалида соат 18:30да
«Ўзбекистон тарихи» телеканалида соат 13:00да
«Кинотеатр» телеканалида соат 21:00да
«Маҳалла» телеканалида соат 07:00да
«Маданият ва маърифат» телеканалида соат 10:00да
«MY5» телеканалида соат 22:10да
«Севимли» телеканалида соат 13:20да
“Маҳмудхўжа Беҳбудий” фильмининг телевизион намойиши эса қуйидаги телеканаллар орқали белгиланган вақтларда эфирга узатилади:

«Ўзбекистон» телеканалида соат 12:00да
«Ўзбекистон тарихи» телеканалида соат 08:00да
«Кинотеатр» телеканалида соат 15:20да
«Маҳалла» телеканалида соат 10:00да
«Маданият ва маърифат» телеканалида соат 22:00да
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати






