islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-39

Ровийларни сиқага ва заифга чиқариш ижтиҳодий ишдир. Ҳар бир мунаққиднинг ўз далили бор

Маълум бўлсинки, рижолларни заифга чиқариш, сиқага чиқариш ва ҳадисларни саҳиҳ дейиш ижтиҳодий ишдир. Бир ровий кимнингдир наздида заиф бўлса, бошқасининг наздида сиқа бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, ҳадис баъзиларнинг наздида заиф бўлса, бошқаларнинг наздида саҳиҳ ёки ҳасан бўлиши учрайди.

Термизий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Аҳли илмлардан бўлган имомлар бошқа илмларда ихтилоф қилганларидек, рижолларни заифга чиқаришда ҳам ихтилоф қилганлар. Зикр қилинишича Шўъба раҳматуллоҳи алайҳ Абу Зубайр Маккийни, Абдулмалик ибн Абу Сулаймонни, Ҳаким ибн Жубайрни заифга чиқариб, улардан ривоят қилмаганишни тарк этган. Шу билан бир қаторда Жобир Жўъфий, Иброҳим ибн Муслим Ҳажарий, Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ Арзамий каби ҳадис борасида заифга чиқарилган ҳифз ва адолатда улардан кўра пастроқлардан ҳадис ривоят қилган.

Шундан сўнг Термизий раҳматуллоҳи алайҳ айтган: Бир неча имомлардан собитки, улар Абу Зубайрдан, Абдулмаликдан ва Ҳаким ибн Жубайрдан ҳадис айтганлар .

Заҳабий “Тазкиратул ҳуффоз”нинг муқаддимасида айтади: “Бу набавий илмни ривоят қилувчиларни таъдилга чиқарувчиларнинг номларини, шунингдек, сиқа ва заифга чиқариш, саҳиҳ ва сохта дейиш бўйича ижтиҳодига юриладиган шахсларнинг исмларини эслатмасидир” . (изоҳ: бу билан имом Заҳабий сиқа, заиф ва саҳиҳ дейиш ижтиҳод асосида бўлишига ишора қилмоқда)

Аллома Нававий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Саҳиҳ”ида бир қанча заифлардан ва саҳиҳнинг шартига тушмайдиган иккинчи табақадаги ўртача инсонлардан ҳадис ривоят қилгани сабабли одамлар уни айблашди. Бу борада имом Муслимнинг айби йўқ. Айби йўқлигига бир неча жиҳатдан жавоб бериш ҳам мумкин. Шайх Имом Абу Амр ибн Салоҳ раҳматуллоҳи алайҳ бу жавобларни айтиб ўтган. Улардан бири шуки, Имом Муслимнинг бундай қилиши бошқаларнинг наздида заиф бўлганларни ўзининг наздида сиқа деб билганидандир” .

Таржимон: Тошкент ислом институти ўқитувчиси А.Ғиёсов

208400cookie-checkҲанафий улуғлар наздида ҳадис илмлари қоидалари-39

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: