islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Саҳиҳ Бухорий» ровийси Имом Вакий ибн Жарроҳ

Имом Вакий ибн Жарроҳ аслида Имом Бухорийдан олдин яшаб ўтганлар. Бу улуғ зотни «:Саҳиҳ Бухорий» ровийси дедик, сабаби Имом Бухорийдан нарги тараф санадида бу кишидан ривоятлар келган. Демак, «Саҳиҳ Бухорий» асарида бу зотнинг ҳам ҳаққи бор бўлган зотлардан ҳисобланади. Шундай зотлар тарихи, сифати ва тақволари ҳақида маълумотга эга бўлиш ўта муҳим ҳисобланади. Сабаб, бугун оммавий маданият ва ва турли куракда турмайдиган «маданият» соҳибларига тақлид қилишлиги уларга эргашиб, энг қимматли вақти ва умрини бефоида ишларга совуриши жуда кўплаб ёшлар орасид учрамоқда. Шу ҳолатда бундай улуғ зотлар ҳаётидан намуна олиш ўта аҳамиятли нарсадир.
Тўлиқ исмлари: Вакий ибн Жарроҳ ибн Мулайҳ ибн Адий ибн Фарас ибн Жамжама ибн Суфён ибн Хорис ибн Амр ибн Убайд ибн Руосдирлар.
Туғилган йиллари: (129 ҳижрий) ( милодий 746) Кўфа шаҳрида
Вафотлари : (ҳижрий 197 ) (милодий 812)
Таълим олган устозлари: Сулаймон ибн Меҳрон, Абдурраҳмон Ал -Авзоий, Молик ибн Анас, Исроил ибн Юнус, Исмоил ибн Абу Холид, Ҳаммод ибн Салама, Суфён Саврий, Суфён ибн Уяна ва Абдуллоҳ ибн Авн, Усома ибн Зайд ал -Лайсий, Айман ибн Набил ал- Маккий, Жарир ибн Ҳозим, Сулаймон ибн Аъмаш, Шуъба ибн Хажжож, Абдуллоҳ ибн Авн, Абдулазиз ибн Муҳаммад Абу Рувод, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Абу Салама ал-Мажишун Абдулазиз ибн Умар ибн Абдулазиз, Абдулмалик ибн Журайж, Молик ибн Муғаффал, Муборак ибн Фазола, Муҳаммад ибн Жобир ибн Сайёр, Мулайҳ ибн Жарроҳ ибн Мулайҳ, Ҳишом Дастувоний, Ҳишом ибн Урва, Юнус ибн Абу Ишоқ .
Шогирдлари: Аҳмад ибн Ҳанбал, Ишоқ ибн Роҳавайҳ, Абу Умар Ҳафс ибн Умар Дуварий Муқрий, Ҳалифа ибн Ҳайёт, Абу Ҳайсама Зуҳайр ибн Харб, Суфён ибн Вакий ибн Жарроҳ, Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Башир ибн Заквон Муқрий Димашқий, Абдуллоҳ ибн Зубайр Ҳумайдий, Абдуллоҳ ибн Муборак, Абу Бакр ибн Абу Шайба, Абдуллоҳ ибн Маслама Қаънабий, Абдурраҳмон ибн Маҳдий, Убайд ибн Вакий ибн Жарроҳ, Усмон ибн Абу Шайба, Али ибн Мадиний, Қутайба ибн Саийд, Мусаддад ибн Мусарҳад, Малийҳ ибн Вакий ибн Жарроҳ, Наср ибн Али Жаҳзамий Ас-Соғир, Ҳишом ибн Аммор Димашқий, Ҳаннод ибн Сиррий, Яҳё ибн Одам, Яҳё ибн Маийн, Язид ибн Хорун, Шунингдек яна машҳур шогирдларидан Муҳаммад ибн Идрис Шофийдир. Шофий роҳимаҳуллоҳ устозлари ҳақида машҳур байтлари бўлиб маъноси қуйдагича: «Вакияга ҳифзим ёмонлиги ҳақида шикоят қилганимда, У менга гуноҳларни тарк қилишга буюрди. Илм нур, Аллоҳнинг нури гуноҳкорнинг қалбига кирмайди», дедилар.
Уламоларнинг у зот ҳақидаги мақтовлари:
Яҳё ибн Маийн: «Вакийдан афзалини кўрмаганман ва яна у Абу Ҳанифанинг қавли билан берарди, чунки у зот Абу Ҳанифадан дарс олган , ҳадис эшитиб тўққиз юзта ҳадис ривоят қилган».
Яҳё ибн Ямон: «Суфён Саврий вафот этганда унинг ўрнига Вакий ўтирган. Вакий ўз замонида Авзоийдек бўлган»,деганлар.
Ибн Аммор: «Вакийнинг замонида Кўфада ундан фақиҳроғи ва ҳадисни билувчироғи бўлмаган»
Нуҳ ибн Ҳабиб: «Саврийни, Маъмарни, Моликни кўрдиму Вакийга ўхшашини кўрмадим»
Ибн Хошрам: «Вакийни қўлида ҳеч китоб кўрмадим чуки у ёддан ҳадис ўқиб берарди, ундан ҳифзни даъвоси ҳақида сўраганимда бунинг даъвоси гуноҳларни тарк қилиш билан бўлади», деганди
Яҳё ибн Ақсам: «Вакий билан ҳазарда ҳам сафарда ҳам бирга бўлдим, кундузи рўза кечалари хатм қилганини гувоҳи бўлдим» деганлар.
Ишоқ ибн Роҳавайҳ: «Вакийдаги ёдлаш қобиляти табиатан эди, бизнинг ёдлашимиз эса қийинчилик билан бўларди».
Бу келтирилган маълумотларнинг барчаси «Таҳзибу таҳзиб» китобидан. Аллоҳ таоло бу зотни охиратда ҳам даражасини улуғ қилсин .Амийн.

4-курс талабаси Мирзаев Камолиддин

 

233430cookie-check«Саҳиҳ Бухорий» ровийси Имом Вакий ибн Жарроҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: