Ташбиҳ – ўхшатиш бир-неча мақсадларда қилинади. Мушаббаҳнинг имкониятини (қобилятини, кучини) баён қилиш мақсадида қилинади. Масалан:
فإنْ تَفُقِ الأنامَ وأنتَ منْهُمْ فإنَّ المِسْكَ بَعْضُ دَمِ الغزالِ
Маъноси: Агар сен халқлардан( одамлардан ) устун бўлсанг ҳам, ваҳоланки улардан бирисан. Албатта миск, ( мушк-анбар) кийик қонининг баъзисидир(кийик қонидан олингандир).
Изоҳ: Мушаббаҳ (ўхшатилаётган) яъни, бир киши қанчалик фазилатли, ажойиб хусусиятларнинг энг охирига етган (эришган) бўлса ҳам, ўша одамлардан бири эканлиги , Бу ҳолат худди мушк – анбар қанчалик хуш бўй,ёқимли тароватли бўлмасин, кийикнинг қонидан олинганига ўхшатиш бўлмоқда. Сен мушкка ўхшайсан, сени ҳолинг мушк-анбарнинг ҳолига ўхшайди. Агар бир инсон инсонлар ичида энг фазилатлиси, уларнинг энг ажойиби, фазилатда уларнинг якка- ягонаси бўлиб, аслидан ажралиб турувчи бўлиши мумкин. Лекин одамийлик жиҳатидан уларнинг бири эканлиги баён қилинмоқда. Гарчи бу байтда ташбиҳ очиқ – ойдин зикр қилинмаган бўлса ҳам, уни зимнида ( ичида) маъносидан билинади. Демак, унинг (мушаббаҳнинг) даъвосининг имкониятини, (қобилятини) яъни, мушк –анбарнинг қанчалик хушбўй бўлмасин, асли кийикнинг қонидан олинганлигини эслатиб, инсон ҳам қанчалик боши осмонда бўлмасин, у ҳам инсонларнинг бири эканлигини таъкидлаб, ҳар икковини ўртасидаги ташбиҳни (ўхшашликни) баён қилинмоқда.
Ташбиҳ – яна мушаббаҳнинг ҳолатини баён қилиш мақсадида қилинади.
М:н كوا كبُ إذا طلَعتَ لم يَبْدُ مِنْهُنَّ كوْكبٌ شمسٌ والملوكُ كأنك
Маъноси: Гўёки сен қуёшу, подшоҳлар юлдуз. Сен чиққанингда улардан бирорта юлдуз кўринмайди. Изоҳ; Эшитувчи учун мақталаётганни қуёшга ўхшатилаётгани, маълум ва аниқдир
Мушаббаҳнинг – мақталаётган шахснинг ҳолати баён қилинмоқда. Унинг ҳолати бошқа подшоҳларнинг ҳолатига нисбатан, бошқа юлдузларга нисбатан қуёшнинг ҳолатига ўхшайди.
Ташбиҳ- яна мушаббаҳнинг ҳолатини миқдорини баён қилиш учун бўлади. Бунда мушаббаҳнинг ҳолатини бирортаси билгани билан, унинг ҳолатини миқдорини билмайди. Бу ҳақда сен баён қиладиган бўлсанг, ташбеҳни келтиришдан сени мақсадинг, унинг ҳолатини миқдорини баён қилишлик бўлади. Бу ҳолатнинг мидори; кўплиги ёки камлиги, қуввати ёки заифлиги эътибори билан бўлади.
Тошкент Ислом институти “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси И.Юлдашев