Ал-Азҳар шайхлари Шайх Муҳаммад Жамолуддин Ҳошим ва профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрдилар. Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси мудири Баҳодир Аъзамов меҳмонларга ҳамроҳлик қилиб, давра суҳбатини олиб борди.
Олий Маъҳад талабалар турар жойида яшовчи толиби илмлар институт масжидига йиғилдилар.
Шайх Муҳаммад Жамолуддин Ҳошим ва профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон тасаввуф илми, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш, илмнинг фазилати, ихлос, камтарлик, зикр, устозларга эҳтиром, Пайғамбар алайҳиссаломга эргашиш каби долзарб мавзулар ҳақида талабаларга сўзлаб бердилар.
÷÷÷
Али каррамаллоҳу важҳаҳу Камил ибн Зиёдга шундай дедилар: “Эй Камил, илм сени қўриқлайди. Молни эса сен қўриқлайсан. Илм ҳоким, мол эса маҳкумдир. Мол, сарфлаш билан тугайди, илм эса сарфлаш билан кўпаяди”.
Абул Асвад раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Илмдан кўра азизроқ нарса йўқ. Подшоҳлар одамлар устидан ҳокимлик қилсалар, уламолар подшоҳлар устидан ҳокимлик қиладилар”.
Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан сўрашди: “Ҳақиқий инсонлар деб кимларни айтилади?” У киши жавоб бердилар: “Олимларни”. Яна сўрашди: “Подшоҳлар деб кимларни айтилади?” Жавоб бердилар: “Зоҳидларни”. Яна сўрашди: “Пасткашлар кимлар?” У зот жавоб бердилар: “Дин эвазига дунё еганлар”. У киши олимлардан бошқаларни инсон демаганларини қуйидагича шарҳлашган: “Инсон ҳайвонлардан битта хусусият билан ажралади ва афзал саналади. Ўша хусусият ақлдир. Ақл эса илм билангина юзага чиқади, кўринади”.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Кечанинг бир қисмида илмни музокара қилишим мен учун ўша кечанинг ҳаммасини бедор ўтказишдан яхшироқдир”.
Ҳасан раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Уламоларнинг сиёҳлари шаҳидларнинг қонлари билан ўлчанади. Шунда уламоларнинг сиёҳлари устун келади”.
Баъзи муфассирлар “«Эй, Раббимиз, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик (ато этгин)” оятидаги “бу дунёдаги яхшилик”ни илм ва ибодат деб, “охиратдаги яхшилик”ни жаннат деб тафсир қилишган.
Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: “Одамлар таом ва ичимликдан кўра кўпроқ илмга муҳтождирлар. Чунки, киши бир кунда таом ва ичимликка бир-икки марта эҳтиёжи тушади. Илмга эса олиб-чиқараётган нафаслари миқдорича муҳтож бўлади”.
Баъзи улуғлар айтишган экан: “Ким дунёни истаса илм ўргансин. Ким охиратни истаса илм ўргансин. Ким иккаласини ҳам истаса илм ўргансин”.
Шунингдек, Қозоғистондаги “Нур-муборак” Миср Ислом маданияти университети мударриси, Шайх Муҳаммад Жамолуддин Ҳошимнинг шогирди Ерсен домла ҳам юртимизда меҳмон бўлиб Олий Маъҳадни ҳам зиёрат қилдилар. Талабалар билан мулоқот қилиб, илмий суҳбат қилиб бердилар.
Хабарингиз бор, Ал-Азҳар шайхлари Шайх Муҳаммад Жамолуддин Ҳошим ва профессор Маҳмуд Абдуллоҳ Абдурраҳмон Ҳадис илми мактабида фиқҳ ва ҳадис фанларидан дарс бермоқдалар.
ТИИ Матбуот хизмати