ЎМИнинг muslim.uz сайтида “Соғлом эътиқод сабоқлари” деб номланган янги рукн ташкил этилди. Тўғри эътиқодли бўлиш ва хато эътиқодий қарашлардан сақланиш ҳар бир мусулмон учун жуда муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун сайтда мазкур рукн остида зарурий эътиқодий масалаларни содда, тушунарли ва лўнда шаклда баён қилиб борилади. Рукнга “Диний фанлар” кафедраси “Ақоид” фани ўқитувчиси А.Пардаев муҳаррирлик қилмоқда. “Соғлом эътиқод сабоқлари”да А.Пардаевнинг “Имон калималари” номли мақоласи рукннинг илк мақоласи сифатида эълон қилинди. Аллоҳ таоло бошлаган ушбу ишни хайрли ва манфаатли бўлишини таъминлаган бўлсин.