islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Маданиятимизнинг таъмал тошларидан бири бўлган тасаввуфни ва унинг ижро муассасалари бўлган хонақоҳ ва қаландархоналар ҳақида ҳеч бир илмга эга эмаслигимиз, баъзилар эса бу борада манфий қарашга эга эканлиги динимизнинг таъмал унсиридан қанчалик узоқлашганлигимиз далилидир. Буюк бир ижтимоий ҳаракат соғлом бир ташкилотга суянмоқликга мажбурдир.
Албатта Ислом турли-хил ижтимоий муассасаларга эҳтиёж кўрсата оладиган бир моҳиятга соҳиб бўлгандир. Бугун “тасаввуф Пайғамбар а.с замонида йўқ эди”, дейдиганларга: “Ҳўп фиқҳ Пайғамбар а.с замонида бормиди?” саволи сўралмоқлиги керак. “Бор эди” дейишса бундай инсонлар билан асло гаплашмаслик керак. Чунки берган жавоблари билан Ислом дини ҳақида ҳеч нарса билмасликлари ўртага чиққан бўлади. Бугунки шаклидаги фиқҳ Асри саодатда йўқ эди, фақат фиқҳнинг кўплаб ҳукмлари ва асослари бор эди. Фақиҳлар Қуръон ва суннатнинг зоҳиридан кўплаб ҳуқуқий масалалар чиқарар экан, Суфилар(Тасаввуфчилар) ҳам бўш турмаганлар, улар ҳам Қуръон ва Суннатнинг ботиний жиҳатидан кўплаб маънавий ва ахлоқий ҳукм чиқарган эдилар.
Фақиҳларнинг чиқарган янги ҳукмлари қадар сўфиларнинг чиқарган янги маънавий, ботиний, сиррий ва ахлоқий ҳукмлар ҳам Исломнинг руҳига мувофиқ, моҳиятига мутобиқдир. Яна бир ҳақиқат шуки тассаввуф соҳасида ёзилган китоблар қадар бошқа ҳеч бир соҳада китоб ёзилмаганлиги ҳам кунимизнинг ҳақиқати, ҳаттоки фиқҳ соҳасида ёзилган китоблардан икки баробар кўп китоб тасаввуф соҳасида ёзилган эканлиги ҳам бир ҳақиқатдир. Тасаввуф, ислом дининг моҳияти ва руҳи демакдир. Зоҳирий илмлар Исломнинг бадани, тасаввуф эса унинг руҳидир. Бадансиз руҳ, руҳсиз бадан бўлмаганидек, тасаввуфсиз Ислом ҳам йўқ. Бир сўз билан айтганда, Инсон Аллоҳ таолони худди кўриб тургандек ибодат қилмоқликдир. Увайс Қароний р.а Аллоҳ таолодан қўрқгани ва У зотдан уялганлиги учун бошини осмонга кўтармас, доимо ияги кўкрагига ёпишган ҳолатда юрар эди.
“Умматнинг роҳиби” дея танилган Амр ибн Абдуллоҳ р.а кўп еғлар ва кечаси оёқлари шишиб кетгунга қадар намоз ўқир эди. Мана шундай буюк зоҳид ва тасаввуфчилар ўзларидаги махсус ботиний ва маънавий илмларни ваъз мажлисларида яъни хонақоҳ ва қаландархоналарда ёймоқда эдилар. Зоҳирий илмлар муассасаси мадраса бўлса, ботиний илмлар (Тасаввуф) мактаби эса хонақоҳлар эди. Бадан касалликларига даво учун шифохоналарга борилса, қалб хасталиклари учун эса хонақоҳ ва қаландархонларга боришликни ўзи кифоя эди.
Бадан касалликларини шифокорлар даволаса, қалб хасталикларини эса хонақоҳ шайхлари(авлёлари) даъволар эди. Узоқ шарқ ва жанубий Осиёга Ислом бу қўллар воситаси ила таклиф қилинган эди. Яққол мисол ҳозирги кундаги Индозенезия давлатини тасаввуфнинг Шозилия, Қодирийя ҳамда Нақшбандийя каби тариқатларнинг исломлаштириш фаолиятлари жуда ҳам катта, худди шундаай ҳам Ҳиндистон ҳамда Покистон ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Умуман олганда, биз бугунги асрда динимизнинг таъмали бўлган Тасаввуфга эргашсак, жамиятимиздаги кўплаб муоммолар учун катта ечим бўлади.

 

4-курс талабаси Ортиқбоев Ҳ.

279641cookie-checkТасаввуф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: