islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абу Амр Басрий роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётива илмий фаолиятлари.

Шотибийя йўли бўйича имомларни учинчиси ва биз қироатлари ҳақида сўз юритадиган имом Абу Амр ибн алАло алБасрий роҳимаҳуллоҳнинг тўлиқ исми Абу Амр Зайён ибн алАло ибн Аммор ибн алУрён атТамимий алМозиний алБасрийЕтти қуролларнинг бири ҳисобланади. Ҳижрий 68-йил Маккада таваллуд топган. Басрада улғайган ва Мансур даврида Куфада вафот этган. Макка , Мадина, Куфа ва Басрада таҳсил олган. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ва бошқалардан ҳадис эшитган. Етти имом қорилари ичида ундан устози кўпи йўқ.

Имом Абу Амр Басрий раҳматуллоҳи алайҳи Қуръони Каримни ва араб тилини энг яхши биладиган кишилардан эди. У киши садоқатли, ўта ишончли, зоҳид, кўп ибодатли ва кароматлар соҳиби бўлган зот эди. Тўғри сўзлиги, тақводорлиги, ибодатгўйлиги, фасоҳатли нутқи билан машҳур бўлган. Ривоятларга кўра, у ҳар уч кунда Қуръонни тўлиқ хатм қилган. Абу Амр раҳматуллоҳи алайҳидан Язидий ривоят қилиб, дейди: “Саъид ибн Жубайр қироатимни эшитиб, бу қироатингни маҳкам тут деди”.  Тобеинлардан, ўз замонида қироат, араб тили ва шеърият бўйича йирик намояндалардан саналган. Басрада қорилар имоми бўлди. Қироатни Куфа, Басра ва Ҳижоз устозларидан олди. Ҳасан Басрийнинг замонида қироатдан дарс беришга тайинланди. Ҳажжож ибн Юсуф даврида отаси уни олиб Яманга қочган. Ҳажжожнинг ўлимидан сўнг Басрага қайтганлар. Асмаъий айтади: “Менга Абу Амр айтди, Карамли инсонни оёқ ости қилишдан, пасткаш кишини икром қилишдан, оқилни танг ҳолатга солишдан, аҳмоқ билан ҳазиллашишдан ва фожир билан муомала қилишдан сақлан. Сўрамаган кишига жавоб бериш, жавоб бермайдиган кишидан сўраш ёки эшитишни хоҳламайдиган кишига сўзлаш одобдан эмас

Кўплаб улуғ  устозлардан таҳсил олган. Жумладан, қироат илмини Маккада Саид ибнЖубайр, Мужоҳид ибн Жабр, Ибн Аббоснингмавлоси Икрима ибн Холид, Ато ибн АбуРабоҳ,Абдуллоҳ ибн Касирдан, Мадинадан АбуЖаъфар алҚўқў, Язид ибн Румон, Шайба ибнНисоҳдан, Басрада Яҳё ибн Яъмур, Наср ибн Осим, Ҳасан Басрийдан, Куфада Осим ибн Абу анНажуддан таълим олган.

Абдуллоҳ ибн алМуборак, Абдулмалик ибнҚариб алАсмаъий, Яҳё ибн алМуборак алЯзидий, Аббос ибн алФазл, Сибавайҳ, Абдулворис ибнСаъид атТанаввурий, Шужаъ алБалхий вабошқаларга қироат сабоқларини берган.

Ҳижрий 154-йил 86 ёшда вафот этган. Вафотидан сўнг фарзандларига таъзия билдиришучун келган Юнус ибн Ҳабиб дейди: “Сизга ваўзимизга ўхшаши йўқ бир инсоннинг таъзиясинибилдирамиз. Зеро, Аллоҳга қасамки, агар АбуАмрнинг илми ва тақвоси юз кишига бўлибберилса, уларнинг барчаси олим ва зоҳидгаайланган бўлар эди. Агар у кишини Расулуллоҳсоллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганларида, унинг эришган мақомидан албатта шодланган бўлар эдилар”.

ТИИ 4-курс талабаси Яқубжонов Зуҳриддин

309541cookie-checkАбу Амр Басрий роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётива илмий фаолиятлари.

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: