Биз бугун Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг энг яқин биродарларидан бири жоҳилият замонида инсонийлик чегараларидан чиқмаган, жоҳилият одатларидан мутлақо йироқ бўлган улуғ саҳобий Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) ҳақида сўз юритмоқчимиз. Бу улуғ саҳобий ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар:
“لو وزن إيمان ابي بكر بإيمان أهل الأرض لرجح إيمان ابي بكر علي إيمان اهل الأرض”
“Ер юзидаги иймон аҳлининнг иймони Абу Бакрнинг иймони билан ўлчанса, Абу Бакрнинг иймони бутун ер юзи аҳлининг иймонидан устиндир”.
Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)нинг насаблари: Абдуллоҳ ибн Абу Қуҳофа ибн Саъд ибн тайм ибн Мурро ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр ал – Қурайший ат – Таймий бўлиб, кунялари Абу Бакр бўлган. У зот Набий (с.а.в.) билан Мурро ибн Каъбда жамлашади. Отаси Абу Қуҳофанинг асл исми Усмон, оналари Уммул Хайр Салмо бинти Сахро ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурродир.
Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) фил санасидан икки йил кейин туғилдилар. Яъни У зот Расулуллоҳ (с.а.в.)дан икки ёш кичикдирлар. Туғилган вақтларидан отаси Абу Қуҳофа унга Абулллоҳ деб исм қўйди. Баъзи ривоятлардан У зотнинг исл исми Абдул Каъба бўлган. Исломнинг қабул қилганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Абдуллоҳ деб, исм қўйганлар. Кўпгина инсонлар қатори Абу Бакр(р.а.)ни ҳам ёшлигидан тижорат билан шуғулланишга ундади. Ёзда Шомга қишда Яманга қилинадиган тижорат карвонларига у ҳам қўшиларди. Сафар давомида карвоннинг йўлини тўсувчи босқинчиларга қарши тўқнашувлар бўлиб турарди. Карвонни муҳофаза қилиш учун қўлига қилич олиб курашарди.
Абу Бакрнинг (р.а.) энг ишончли ҳар жиҳатдан тақдирлашга лойиқ ягона биродари Бани Хошим авлодидан Абдулмутталибнинг набираси Муҳаммад ибн Абдуллоҳ эди. Муҳаммад ибн Абдуллоҳни болалик чоғларида учратди. Ўзидан икки ёш катта бўлган бу биродари доимо шодлик туйғулари ила ёдга олинувчи бир дўстлик ришталарини боғлаганди. У ҳам ўзидан ичкиликни оғзига олмаган, зинодан умуман йироқ, бутлар олдида ҳеч қачон бош эгмаган, қисқасини айтганда жоҳилият хунрўзликларидан мутлоқо узоқ бир хушхулқ йигит эди.
Абу Қуҳофа ҳар томонлама фахрланса арзийдиган фарзанднинг отаси эканлигидан бахтиёр бўлса, Уммул Хайр ҳам том маънода етук инсоний фазилатларга бой бир инсоннинг волидаси сифатида бахтиёр эди. Кунларнинг бирида Абу Бакр (р.а.)нинг ўзаро маслаҳатлашиб ўғилларини уйлантириш вақти етганини муҳокама қилишди. Ўзаро келишиб отаси Абу Қуҳофа Амр ибн Луий қабиласи томон йўл олиб, Абдул Узза ибн Абул Асад эшигини қоқиб, Қутайла исмли қизларига совчиликка келганини билдирди. Абу Қуҳофанинг таклифи оила аъзолари билан ўзаро маслаҳат қилиниб муносиб қарши олинди. Натижада Абу Бакр (р.а)нинг оила даври бошланди. Бу ердаги ананага биноан Абу Бакр (р.а.) уч кун муддатга қиз уйида қолишини айтишди. Шундай қилинди ҳам. Тўртинчи кун тонгда ота уйини тарк этиб, Абу Қуҳофа оиласига келин бўлиб келди. Кунлар ўтиб Абу Бакр (р.а.) фарзанднинг отаси бўлиб бахтига муяссар бўлди. Тўнғич фарзандининг исмини Абдуллоҳ қўйишди. Бир неча йил ўтгач Абу Бакр (р.а.) уйида иккинчи фарзанд ҳам дунёга келди. Бу сафар қиз бола туғилганди. Уни исмини “Асмо” қўйишди. Уммул Хайр икки гўдакнинг меҳрибон бувиси бўлиш бахтига ҳам муяссар бўлди. Олтмишга етган Абу Қуҳофа кексайиб, турмиш юмишларини ўғли Абу Бакр (р.а) зиммасига юклаганди. У отасининг давомчиси сифатидан ота – онасига ва аҳли оиласига ҳалол касб қилиб, турмуш тебратарди. Бу орада Абу Бакр(р.а.) хотини Қутайла билан ажрашиб, иккинчи маротаба Умму Румон исмли аёлга уйландилар. Ўттиз тўрт ёшларида ёнғин фалокатига учраган Каъбани қайта қурилишда Абу Бакрнинг шахсан ўзи тош ташиб захмат чекди.
Абу Бакр (р.а.) Хижоздаги ҳаёт кўрсатган изтироблар билан дардига даво қидирмоқда эди. Айни пайтда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ қирқ ёшга Абу Бакр эса ўттиз саккиз ёшга тўлиб рисолат вақти ҳам яқинлашиб қолганди. Ўша кунларнингбирида Расулуллоҳга (с.а.в.) Хиро ғорида ўйга чўмиб турганларида илк ваҳий бўлиб Алақ сурасининг аввалги оятлари нозил бўлди. Бу ҳолатдан қаттиқ ҳаёжонланган Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига келиб булиб ўтган воқеани Ҳадичага ва энг яқин дўстлари Абу Бакрга ва қаромоғидатарбияланаётган Али ибн Абу Толибга сўзлаб бердилар. Дўсти айтган сўзларни тинглагач, ҳеч иккиланмай самимий гувоҳлик бераманки, эй Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ ёлғиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Яна гувоҳлик бераманки, сен уни қули ва расулисан, деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) дўсти Абу Бакрдан ҳудди мана шу жавобни кутганди. Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишини бошқа кишиларга нисбатан устун ва фазилатли эканликларини айтиб:
يقول ابن إسحاق: أن رسول الله صلي الله عليه وسلم قال: “ما دعوت أحدا إلي الإسلام، إلا كانت له كبوة وتردّد ونظر، إلا أبا بكر ما عتم حين ذكرته له ما تردّد فيه “
Маъноси:
Ибн Исъҳоқ айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен кимни исломга даъват қилган бўлсам, Абу Бакрдан бошқа барча кишиларда тараддуд ва иккиланиш бўлди. Абу Бакрни даъват қилганимда, у ҳеч иккиланмасдан тасдиқлади.”,-дедилар.
Абу Бакр (р.а) қурайш қабиласининг обрўли, хушахлоқ, саҳоватли бойларидан бири эди. У ўша кундан бошлаб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг яқин ёрдамчиларига айланди. Ҳар ишни икковлари бамаслаҳат қиларди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) араблар ислом динини ўткинчи бир нарса ҳамда У зотнинг даъватларини шухратпараслик васвасаси деб қарашларини билганлари учун иймонга чақиришни ўта махфий суратда олиб бордилар. Абу Бакр (р.а.) ҳам фақат ўзлари ишонадиган сирдош инсонларини даъват қила бошладилар. Абу Бакр (р.а.) туфайли кўпчилик кишилар ислом динига киришди. Шулардан бири келажакда ислом халифаларидан бири Умавий жамосидан Усмон ибн Аффон (р.а.) эди. Яна ўшандай ёшлардан бири Зубайр ибн Аввом эди. Абу Бакр (р.а.) ислом динига даъват қилган иккинчи киши эди. Сарвари коинотнинг туғилишларида доялик қилган Шифо исмли аёлнинг ўғли Абду Амр (бошқа бир ривоятда Абу Каъба) ўттиз ёшга кирганида, унга хурматли бўлган савдогар дўсти Абу Бакр (р.а.) томонидан исломга даъват қилинганида, уни чуқур ўйга толишига мажбур қилди. Шундан сўнг; “Эй Абу Бакр, мен бу таклифинг ҳақида яхшилаб ўйлаб кўрай”, – деди.
Расулуллоҳ (с.а.в.) дўстлари Абу Бакр билан биргаликда Абду Амр ташриф буюрганини кўриб жуда мамнун бўлдилар. Чунки у ҳам иймон келтириш ва ҳидоят ва саодат йўлига кириш учун келган эди. Абду Амр шаҳодат калималарини айтди. Шундан кейин куфр ва инкор йўлини бутунлай тарк этиш эвазига бу буюк йўлга кирганди. Абду Амр мусулмон бўлганидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Абдурроҳмон деб, исм қўйдилар. Ўзларига севимли бўлган бу исмни доимо дунё охиратда хамроҳлари бўлажак бир йигитга бердилар. Яна Абу Бакр (р.а.) даъватлари билан иймонга кирган кишилардан Ҳолид ибн Саъид (р.а.), Толҳа (р.а.) ҳамда Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) бўлди.
ТИИ 302 гуруҳ талабаси Нақибхонов Саидасрор