islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳафс ан Осим қироатининг кенг тарқалиш сабаблари

Бугунги кунда Ислом оламининг аксар қисмида Қуръони Карим Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига асосида ўқилади. Жумладан, бизнинг диёримизда ҳам кўп асрлардан буён ушбу қироат жорий бўлган. Уламолар бу қироатнинг кенг тарқалишига бир неча омилларни келтиб ўтганлар. Жумладан:

1. Ҳафс раҳматуллоҳи алайҳи Қуръон таълимида бошқалардан илғор бўлган, у фақат Куфада таълим бериш билан чекланмай, бошқа Ислом ўлкаларида ҳам кўпчиликка Қуръон ўқитган.

2. Ҳафс ривоятидаги қироат қоидаларининг содда ва осонлиги. Мад, идғом ва бошқа шу каби қоидаларда бу ривоят анча осон ва ўқишга қулай. Шу боис, уни ўрганиш осон. Бу эса ўз навбатида, уни ўрганувчилар сонининг ортишига сабаб бўлган.

3. Бошқа қироатлардаги қоидаларни ўрганиш ва ижро этиш кўпроқ малака талаб қилади. Мусулмонлар ичида араблардан кўра ажамлар кўпайиб, Ислом ўлкаларида илмга бўлган рағбат ва ҳаракат пасайиб, мазкур қироатларни ўзлаштиришда кишилар машаққатга тушганини, энг ёмони, уларни хато ўқишга ўтишганини кўрган уламолар оммани энг содда қироат ‒ Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти асосида ўрганишга тарғиб қилишган, бошқа қироатларни эса мутахассислар ўрганиб, сақлаб боришса, фарзи кифоя учун шу этади, дейишган.

4. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Усмонийлар халифаги дунёнинг аксар қисмини бошқарган вақтида мусъҳаф Хафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироатга таяниб нашр этган ва уларни тарқатган. Шу қироат асосида таълим бериш ва таълим олишни йўлга қўйган. Натижада, ушбу қироат кенг тарқалган. Мазкур халифалик парчалангандан сўнг бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам айнан Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги қироат асосида мусъҳафлар нашр этиш давом этган. Натижада, бошқа баъзи қироатлар кенг тарқалмагани сабабли фақатгина шу қироталарга мутахассис қориларнинг ўзидагина қолди. Лекин, Қуръон ходимлари бу қироатлар илмини қайта тирилтиришга киришдилар ва талабалар ўртасида кенг тарқата олдилар. Бугунги кунда қироатларни ёдлаган ва уни билиб, унда мутахассис бўлганлар сони кўпайиб бормоқда.

5. Имом Ҳафс ҳалифаликнинг пойтахти Куфа шаҳрида бўлганида Куфада Қуъонни таълими билан ўқишлик ва ўқитишлик билан машғул бўлганлар. Вақти келиб халифалик пойтахти Боғдод шаҳрига кўчканида Имом ҳафс Бўгдодга бориб Қуръон ўқишга ва таълим беришга киришганлар. Шу сабаб пойтахтга турли ўлкалардан одамлар келгани боис бу қироат кенг тарқалган.

6. Имом Ҳафснинг мутқин эканликлари ва қироатларининг санади ўта қувватлик экани бу ривоятни ёйилишидаги муҳим сабаблардан.

7. Бу қироатнинг кенг тарқалиш сабабларидан яна бири шуки, қадимдан ҳам ҳозир ҳам мусъҳафлар Ҳафснинг ривоятларида чоп этилган. Дунёнинг қайси ерига борсангиз ўша ердан имом Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятларига асосланиб чоп этилган мусъҳафларни топасиз.

8. Дунёнинг турли ўлкаларидаги мадраса, маъҳад, унверситетлар Қуръони карим Ҳафснинг ривоятларига кўра таълим бериб келганлар. Ҳатто қироатларни ўганишга мўлжалланган жойларда ҳам даставвал Ҳафснинг Осимдан қилган ривоти асосида дарс ўтилади.

9. Бу қироатнинг кенг тарқалишини муҳим сабабларидан Аллоҳ таоло мана шу қироатга шу ривоятга мақбулликни ва инсонларни шун қироатга юзланишликларини биз билган ёки билмаган сабаблар ила йўналтириб қўйган. Шу билан бир қаторда бу қироат бошқа қироатларни ва у қироатларни аҳамияти не чоғлик муҳим эканини рад этмайди.

10.Бундан ташқари, Имом Ҳафс кўплаб шаҳарларга бориб қироатдан таълим бергани, унинг қироати қоидалари осон ва енгил бўлгани сабабли унда қироат қиладиганлар сонининг ошишига сабаб бўлди.

11. Бошқа қироатлардаги қоидаларни ўрганиш ва ижро этиш кўпроқ малака талаб этади. Мусулмонлар ичида араблардан кўра ажамлар кўпайиб, кишиларда илмга бўлган рағбат ҳаракат пасайиб, мазкур қироатларни ўзлаштиришда кўпчилик машаққатга тушганини, энг ёмони уларни хато ўқишга ўтишганини кўрган уламолар оммани энг осон қироат – Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти асосида ўрганишга тарғиб қилишган, бошқа қироатларни мутахасислар ўрганиб, сақлаб боришса, фарзи кифоя учун шу етади, дейишди.

Қироатларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг Каломидир. Азиз, Ҳаким бўлган Зотнинг ҳузуридан нозил қилингандир.

Машҳур ўнта қироат имоми ва уларнинг иккитадан машҳур ровийларининг аксарининг асли араб бўлмаган. Фақат Абу Амр ибн ал-Ало ал-Басрий, Ибн Омир ад-Димашқий, Абу Жаъфар ал-Маданий ва Халаф ибн Ҳишом ал-Бағдодийларнинг асли араб бўлган, холос.

ТИИ 4-курс талабаси Усманов Абдуссомад

310880cookie-checkҲафс ан Осим қироатининг кенг тарқалиш сабаблари

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: