Тўлиқ исмлари
Ибн Анбарийнинг тўлиқ исмлари Муҳаммад ибн Абу Муҳаммад Қосим ибн Муҳаммад ибн Башшор Абу Муҳаммад Анбарийдир. Ҳижрий 272-йили тавуллуд топганлар.
Илм йўллари
Ёшликларидан оталарини сай ҳаркатлари билан Муҳаммад ибн Юнус Кадимий, Исмоил Қози, Аҳмад ибн Ҳайсам Баззоз, Абул Аббос Саълаб ва бир қанча уламолардан дарс олганлар.
Илмни аввало оталаридан оладилар, ҳамда икки мингдан зиёд китобларни сидқ, диёнат ва ўткир зеҳн ила мутолаа қилиб чиқадилар.
У кишидан ҳадис ривоят қилганлар: Абу Амр ибн Ҳиявайҳ, Аҳмад ибн Наср Шизоий, Абдулвоҳид ибн Абу Ҳошим, Абулҳасан Доруқутний, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Ахий ибн Маймид Диқоқ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Жарроҳ, Абу Муслим Муҳаммад ибн Аҳмад Котиб ва бошқалар.
Абу Алий Қолий айтдилар: Устозимиз Абу Бакр уч юз минг байт ёдлаганларини хабари ишончли кишилардан эшитдим.
Шунда мен: Бу 40 мужалладга тўғри келади, дедим.
Абу Алий Танухий айтдилар: Ибн Анбарийни ёддан имло қилдирганлари шу даражада кўпки, мен ана шу миқдорни асло дафтарга қараб ҳам имло қилдира олмайман.
Муҳаммад ибн Жаъфар Тамимий айтдилар: Бизни Ибн Анбарийдан кўра зеҳни кучлироқ ва илмда пеҳсқадамроқ кишини кўрмадик. Менга хабар беришларича у киши 13 сандиқ китобни ёд олган эканлар.
Айтилади: У кишини ёдлаган китобларига 120 та тафсирни санадлари билан ёдлаганлари ҳам киради.
Абу Бакр Хатиб айтдилар: Ибн Анбарий аҳли суннадан бўлиб, у киши ростгўй ва диёнаткор зот эдилар.
У зот Улумул Қуръон, Ғариб ва мушкал, вақф ва ибтидога доир асарлар тасниф қилганлар.
Яна бир киши: у зот Куфийлар ичида инсонларнинг энг билимдони ва фазилатлиси ҳамда тилни кўпроқ ҳифз қилувчироғидир, деганлар.
Шайхлари:
Абул Қосим Муҳаммад Анбарий, Абул Аббос ибн Аҳмад ибн Яҳё Саълаб, Исмоил ибн Исхоқ Қозий, Аҳмад ибн Ҳайсам Баззоз, Аҳмад ибн Саҳл Ашнаний, Идрис ибн Абдул Карим, Хаким Термизий, Муҳаммад ибн Юнус Кудаймий, Муҳаммад ибн Ҳорун Таммор, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Назр, Ҳасан ибн Ҳаббоб, Сулаймон ибн Яҳё Зобий, Муҳаммад ибн Яҳё Марвазий, Аҳмад ибн Саид Димашқий, Иброҳим ибн Мусо, Абдуллоҳ ибн Баён, Аҳмад ибн Ҳассон, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Ножия, Бишр ибн Мусо, Абул Ҳасан ибн Барро, Абдуллоҳ ибн Халаф Даллол, Алий ибн Муҳаммад ибн Абиш Шавориб, Абу Шуайб Абдуллоҳ ибн Ҳасан Ҳироний, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Усмон, Муҳаммад ибн Марзабон, Халаф ибн Амр Акбарий ва бошқа кўпчиликлар.
У киши йигитлик давриларидаёқ яъни ҳижрий 300-йилларда инсонлар у кишидан илм ола бошлайди.
Абул Ҳасан Арвазий: Мен ва Ибн Анбарий Рози Биллаҳни ҳузурларида эдик. Кунлардан бир куни бир аёл кўрган тушини таъбирини у зотдан сўради, шунда у киши: Мен билмайман, дедилар ва кетдилар. Эртаси куни келганларида туш таъбирини билувчи киши бўлиб келдилар, бир кун ўтмасдан “Кирмоний фит таъбир” китобини ўрганиб келгандилар.
Шогирдлари
Шайх ибн Анбарийдан бу умматни аксар уламолари илм олишган. Улардан: Иброҳим ибн Алий ибн Сибхат, Ибн Ҳайва Муҳаммад ибн Аббос, Ибн Холивайҳ Ҳусайн ибн Аҳмад, Абу Аҳмад Аскарий Ҳасан ибн Абдуллоҳ, Абулҳусайн ибн Баввоб, Абулфатҳ ибн Бадҳан, Абулфараж Асбаҳоний, Абулфараж Муофий Ибн Закариё Наҳровоний, Абулқосим Зажжожий, Абу Жаъфар Нуҳас, Абу Алий Қолий, Абу Мансур Азҳарий Муҳаммад ибн Аҳмад, Аҳмад ибн Мансур Яшкарий, Дору Қутний Абул Ҳасан Алий ибн Умар Бағдодий, Саҳл ибн Аҳмад Дибожий, Солиҳ ибн Идрис, Абдул Ҳамид ибн Муҳаммад ибн Зирор, Абдулазиз ибн Абдуллоҳ Шуайрий ва бошқа кўп кишилар
Асарлари
Муаллиф роҳимаҳуллоҳ улумул қуръон, ҳадис, луғат, наҳв, одоб-ахлоқ борасида жуда катта миқдорда асарларни мерос қилиб қолдирганлар. Улардан:
Ахбару Ибн Анбарий, Одобул китоб, Аздод, Амолий, Ийзоҳул вақф вал ибтида фи китабиллаҳи азза ва жалла, Арродду алал мулҳидийна фил Қуръан, ар-родду ала ман холафа мусъҳафи Усмон, Рисала фи шарҳи маонил кизб, Зоҳир фи маони калиматин нас, Шарҳи қасийдати Бонат саод, Шарҳул алифатил мубтадаат фил асмаи вал афьал, Шарҳул қасоидис сабъит тиволил жаҳилийят, Шарҳул Кофий, Шарҳу ҳадис умму заръ, Шарҳи хутбати Оиша Уммил муъминин фи абийҳа, Шарҳу девони Омир ибн Туфайл, Шарҳу шеърил аъша, Шарҳу шеърин набиға, Шарҳу шеъру Зуҳайр, Шарҳу ғоятил мақсуд фил мақсур вал мамдуд ли ибни Дурайд, Шарҳу қасидати мушкалул луға, Замоирил воқеа фил Қуръанил карим, Ғорийбул ҳадис, алКофий фин наҳвил ломат, Мутанаҳий фил луғаҳ, Мужаласат, Музаккар вал Муаннас, Марсумул хат, Масъалату минат таажжуб, ал-Мушкул, Масоҳиф, Мақсуд ва Мамдуд, Муваззиҳ фин наҳв, Нақзу масоили ибн Шанбуз, Наводир, ал-Ҳаат фи китабиллаҳи азза ва жалла, ал-Ҳижау, ал-Восит, ал-Возиҳ фин наҳв, Китабур-род ала ман холафа мусхафи Усмон биахбарона ва ҳаддасана.
Ҳамза ибн Муҳаммад ибн Тоҳир айтдилар: Ибн Анбарий зоҳид ва мутавозеъ эдилар.
Аллох таоло Ибн Анбарий рохимахуллохнинг қилган хизматларини қабул айласин ва у кишидан Аллох рози булсин!
ТИИ 4-курс талабаси Раҳматуллоҳ