الله حسب المؤمنين
30-савол: Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ حَسْبُكَ اللَّهُ وَمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ
«Эй Набий, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ кифоядир» (Анфол сураси, 64-оят).
Насафийнинг ушбу оятга тафсири қандай?
30-жавоб: Яъни, сенга ва сенга эргашган мўминларга Аллоҳ азза ва жалла кифоядир. Кимки бунинг маъносини, Аллоҳ ва У билан бирга мўминлар сенга кифоя, деб ўйласа, у ўта катта хато қилибди.