islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Сифатли таълим ва талабалар учун зарур шарт-шароитлар яратиш асосий вазифамиздир

Тошкент ислом институти Кенгашининг янги 2022-2023 ўқув йилидаги 1-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисни Кенгаш раиси, ректор У.Ғафуров олиб борди.


Мажлисда институт Кенгаши таркиби, 2022-2023 ўқув йилига мўлжалланган Кенгаш йиллик иш режасини тасдиқлаш; Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқлари ҳамда Кенгаш қарорларининг бажарилиши, фуқаролар мурожаатлари; институтнинг йиллик иш режаси ҳамда раҳбарият, кафедра ва бўлимларнинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш; 2021-2022 ўқув йили институт бухгалтерия, хўжалик ва молиявий ишлари ҳисоботи; Тафтиш ҳайъатини 2021-2022 ўқув йилидаги фаолияти ҳисоботи ва 2022-2023 ўқув йили Тафтиш ҳайъатини тасдиқлаш каби мажлис кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, институтда янги йўналиш ва мутахассисликлар очиш, 2022-2023 ўқув йили намунавий ўқув режа, ўқув дастур, ишчи режа, ишчи дастур ҳамда малака талабларини тасдиқлаш; Талабалар турар жойида тўлов миқдорлари ва кун тартибини тасдиқлаш; Талабага академик таътил бериш тўғрисидаги каби бошқа турли масалалар ҳам аъзолар томонидан кўриб чиқилди.

Кенгашда янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчи ва талабалар учун зарур шарт-шароитларни янада яхшилаш, толиби илмларнинг одоб-ахлоқига эътиборли бўлиш, институтнинг илмий салоҳиятини кўтариш каби ўқув, илмий, моддий-маънавий ва ташкилиш ишларни тизимли ташкил этиш устувор вазифа қилиб белгиланди. Кенгаш аъзоларидан таклифлар тингланди ҳамда кун тартибидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.

Институт Кенгаши олий бошқарув органи бўлиб, ректор раислигида кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқларидан иборат таркибга эга.

Кенгаш ўқув йили давомида ҳар икки ойда бир маротаба ўтказилиб, институтнинг барча фаолиятига доир масалаларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.

ТИИ Матбуот хизмати

321070cookie-checkСифатли таълим ва талабалар учун зарур шарт-шароитлар яратиш асосий вазифамиздир
2 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: