islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

«Дунё ва охират»

الدنيا و الآخرة

32-савол: Шоир Жарир айтади:

У бу дунёда ўз насибасини зое ҳам қилмади,

Динини ҳам дунёси учун машғул қилиб қўймади.

Жарир шеъридаги бу маънони ояти-каримадан кўчирганми, агар кўчирган бўлса, у қайси оят?

 

32-жавоб: Ўша ояти карима қуйидагичадир:

وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنْسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا

«Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма» (Қасос сураси, 77-оят).

Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг

“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”

китоби асосида тайёрлади.

331040cookie-check«Дунё ва охират»

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: