islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Намознинг ўзгача маззаси бор…”

Масжидга бориш

Ҳар икки намоз оралиғида ҳар хил ғафлат, жафокорлик, бағритошлик, қайсарлик, тойилиш ва хатолар сени қамраб олади-да, сени Робингдан узоқлаштиради ва ҳузуридан четлатади. Бу билан ҳуддики Роббингнинг ибодатидан юз ўгириб, унинг риоясидагилар қаторидан чиққандек бўласан. Эҳтимол, ўз оёғинг билан душманинга йўлиққандирсан ва у сени асир олиб оёқ-қўлингни кишанлаб нафсинг ва орзу-ҳавасларинг зиндонига қамаб қўйгандир. Мана шу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларидаги ёнишнинг маъносидир:

“Ёнасизлар яна ёнасизлар, бомдод намозини ўқийсизларда намоз оловни ювиб юборади. Сўнгра, ёнасизлар, яна ёнасизлар, пешин намозини ўқийсизлар-да намоз оловни ювиб юборади. Сўнгра, ёнасизлар, яна ёнасизлар, аср намозини ўқийсизлар-да намоз оловни ювиб юборади. Сўнгра, ёнасизлар, яна ёнасизлар, шом намозини ўқийсизлар-да намоз оловни ювиб юборади. Сўнгра, ёнасизлар, яна ёнасизлар, хуфтон намозини ўқийсизлар-да намоз оловни ювиб юборади. Сўнгра, ётиб ухлайсизлар. Ҳатто уйғонгунингизгача сизларга ҳеч қандай гуноҳ ёзилмайди”.

Сиқилиш, ғам-ташвишлар, маҳзунлигу ҳасратларга қарши курашиш сенинг доимий насибанг бўлиб қолади. Лекин сен буларни барчасини сабаби нима эканини билмай турганингда, меҳрибон Роббингнинг раҳмати сени бир кунда беш марта намозга чақиришини тақозо қилади ва сен намоз билан душманингнинг кишанидан бир муддат озод бўласан. Агар зиммангдаги ибодатни комил адо этсанг абадий озодликка эришишинг мумкин.

Ғафлатдаги банда ҳожасидан қочган қул кабидир. Намозга келган пайт ҳожасига қайтиб, ҳожасини мулкига қайтиб кирган қулдек бўлади. Лекин қайси юз билан қайтади?! Ҳожасини раҳмини келтириш ва юз ўгирганидан кейин уни қабул қилиши учун албатта ҳорлик ва синиқлик билан қайтиб келадида.

Шунинг учун масжидга бориш баъзи олимларни наздида намозни комил ҳолда тамомловчидир. Бошқа олимларни наздида эса мустаҳаб амалдир. Демак масжидга боришнинг савоби жуда улуғ экан.

Қиблага юзланиш

Роббингдан юз ўгириб, ибодатида узоқ юришдан тўхта ва қиблага юзинг билан, Аллоҳга қалбинг билан юзлан, Аллоҳдан бошқа барча нарсадан юз ўгир. Юз қалб қай томонга қараса ўша томонга қарайди ва амрига бўйсинади. Сўнгра, Аллоҳнинг ҳузурида ўзингни хор санаган, бўйин эккан бечораҳол кишидек, ҳожасидан шафқат сўраётган қулдек тур ва икки қўлингни икки елканг баробарига балки икки қулоғинг баробарига таслим бўлган кишидек кўтар. Мана шу пайт икки кафтингни юзини  сен юз ўгирган дунёга қаратанингдек дунёни қалбингдан ҳам чиқариб ташла. Кафтингни ички томони билан каъбага юзланганинг каби қалбинг билан Каъбани Роббисига юзлан. Намозда бошинг эгик қалбинг хушуъли, кўзинг пастга қараган ҳолда тур, кўзинг билан уёқ-буёққа қарашдан эҳтиёт бўл. Чунки, модомики банда намозда уёқ-буёққа қарамас экан Аллоҳ таоло банданинг юзига қараб туради. Ҳамда банда ҳам Аллоҳга юзланиб турар экан, Аллоҳ ҳам унга юзланишда давом этади. Агар қалби ёки кўзи билан бирон тарафга қараса, Аллоҳ юз ўгиради. Мана шу шайтоннинг сен сезмаган ҳолда иймонингдан ўғирлашидир. Ҳудди Ҳабибинг Росулуллоҳ соллалу алауйҳи ва саллам намозда юз буришдан қайтарганидак. У зот соллаҳу алайҳи ва саллам шундай марҳам қиладилар: “У (намозда юзни буриш) шайтоннинг банданинг намозидан ўғирлайдиган насибасидир”.

Яхшиси қалбинг Аллоҳ таолодан ўзгага, ўнгу сўлга бурилмасин! Хушуъ ила буткул қалбинг билан юзланган ҳолда қалбинг кўзини Аллоҳдан ўзгага қарашдан юмиб ол. Ўйю ҳаёлингни Аллоҳдан ўзгага кетишидан сақла. Йўқса, гарча намоз ўқисанг ҳам сенга уқубат келиши лозим бўлиб қолади ва нажот сўраб ёлворсанг ҳам устингга бало тушади. Ҳасан ал-Басрий шундай дейди: “Қалб ҳозир бўлмаган барча намоз уқубатга жуда тез олиб боради”.

Доктор Холид Абу Шодийнинг “Илк бор намоз ўқишим,

намознинг ўзгача маззаси бор эди” номли китоби асосида

Тошкен ислом иниститути талабаси Отахонов Абдуллоҳ

351360cookie-check“Намознинг ўзгача маззаси бор…”

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: