islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Диний материалларни қайси мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмайди?

Тошкент ислом институтида “Декабрь – Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги муносабати билан Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан ташкил этилган тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази ходими Нодир Шомирзаев иштирок этди.

Тадбирда Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Обид Тангиров, ДИҚ ходими, кафедра ўқитувчиси Баҳодир Даминов ва ўқитувчи Муҳаммаджон Абдуҳамидов ҳамда талабалар қатнашдилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 апрелда тасдиқланган 180-сон қарорига мувофиқ “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда материалларни қуйидаги мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмаслиги белгиланган:

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб ёки бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёхуд ўзга шахслар маҳсулотларини обрўсизлантириш;

Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;

уруш, зўравонлик, терроризм, шунингдек экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этиш;

миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборотни тарқатиш;

диний эътиқодни ўзгартиришга даъват қилиш;

диндорларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш ёки камситиш;

фуқароларни ўз конституциявий мажбуриятларини бажармасликка чақириш;

давлат, жамоат ёки диний ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва мол-мулкига тажовуз қилишга ундаш;

гиёҳванд воситалар, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;

қонунга мувофиқ жиноий ва бошқа жавобгарликни келтириб чиқарувчи хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ундаш.

ТИИ Матбуот хизмати

353070cookie-checkДиний материалларни қайси мақсадларда тарқатишга йўл қўйилмайди?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: