1. Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4. Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5. Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.
Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:
1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9. Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Ота-она фарзанд учун омонат. Ғанимат билиб дуоларини олиб,хизматларини қилиб рози қилсак Аллоҳ таоло ҳам бизлардан рози бӯлади.
ТИИ модул таълим тизими талабаси,
Саъду Саид жоме масжиди имом хатиби
Абдунабиев Рӯзибек