حياة حقيقية
62-савол: Қуйидаги ояти-каримада Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам мўминларни қандай нарсага чақирганлар?
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй, иймон келтирганлар, сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида, Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг…» (Анфол сураси, 24-оят).
62–жавоб: Бу ояти-каримада Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўминларни иймонга ва қалбларни тирилтирадиган ҳаққа чақирганлар.
Қатода айтади: «У – Қуръон бўлиб, унда ҳаёт, ишонч, нажот, дунё ва охиратда ҳимоя бордир».
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.