مستقرها و مستودعها
66–савол: Аллоҳ таоло айтади:
وَمَا مِنْ دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا
«Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур» (Ҳуд сураси, 6-оят).
«Мустақорр» ва «муставдаъ»дан мурод нима?
66–жавоб: У уларнинг кечаси-ю кундузи борадиган жойларини ва вафотидан кейин қўйиладиган ўринларини ҳам билади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: «Мустақорр – турадиган жойидир. Муставдаъ эса, ўладиган жойидир».
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.