كَلِمَةُ الْكُفْرِ
65–савол: Аллоҳ таоло айтади:
يَحْلِفُونَ بِاللَّهِ مَا قَالُوا وَلَقَدْ قَالُوا كَلِمَةَ الْكُفْرِ وَكَفَرُوا بَعْدَ إِسْلَامِهِمْ
«Улар гапирмаганлари ҳақида Аллоҳнинг номи ила қасам ичарлар. Батаҳқиқ, куфр калимасини айтдилар ва исломларидан кейин куфр келтирдилар» (Тавба сураси, 74-оят).
«Куфр калимасидан» мурод нима? Уни айтган ким?
65–жавоб: Уни айтган мунофиқбоши Абдуллоҳ ибн Салул бўлиб, у айтган калима шудир:
لَئِنْ رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ لَيُخْرِجَنَّ الْأَعَزُّ مِنْهَا الْأَذَلَّ
“Агар Мадинага кириб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур” (Мунафиқун сураси 8-оят)
Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев, Қосим Ошурнинг
“Қуръоний жавҳарлар: 1000 саволга 1000 жавоб”
китоби асосида тайёрлади.