islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бурсадаги Амир Султон мақбараси зиёрати

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Туркия сафари давомида Бурсадаги Амир Султон мақбарасини зиёрат қилди.

Келиб чиқиши бухоролик бўлган Амир Султоннинг ҳақиқий исми Шамсиддин Муҳаммад Али Ҳуссайн Беруний. Унинг отаси Саййид Али Бухоронинг машҳур мутасаввифларидан бўлиб, саййид бўлгани учун унга “амир”  унвони берилган. Тахминларга кўра, Амир Султон 770/1368 йилларда туғилган.

Амир Султон илм ўрганиш учун Макка ва Мадинага боради. Ҳажни адо этгандан кейин Йилдирим Боязид даврида тахминан 1394 йилдан олдин Бурсага келади.

Бурсада қисқа вақт ичида шон-шуҳрат қозонган Шамсиддин Муҳаммед Бурса халқининг, айниқса Султон Йилдирим Боязиднинг меҳрини қозонди. Амир Султонни жуда яхши кўрган Султон Боязидхон ана шу муҳаббат белгиси сифатида қизини унга никоҳлаб берди.

Амир Султон манбаларда Бурсада 833/1430 йили вабо сабабли вафот этгани келтирилган. Қабри Бурсадаги унинг номи билан аталган масжид ёнида жойлашган.

Амир Султон қабри ёнида XIV асрда илк масжид қурилди. Аммо ёнғинлар, урушлар ва зилзилалар туфайли илк масжид биноси вайрон бўлди. Айни дамда 1868 йилда бунёд этилган масжид сақланиб қолинган. Мақбарада Амир Султон, рафиқаси, икки қизи ва ўғли дафн қилинган.

ТИИ Матбуот хизмати

 

415640cookie-checkБурсадаги Амир Султон мақбараси зиёрати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: