islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қариндошларга оқибатли бўлайлик

Мусулмоннинг амаллари ичида шундай амал борки, у унинг умрини узайиши, ризқини кенг бўлишига бўлишига сабабчи бўлади. Инсон умрининг узун бўлишига сабабчи бўладиган амалларидан бири бу силаи-и-раҳм қилиш, қариндош-уруғларга оқибатли бўлишдир.

Маълумки, қавм-қариндошлар билан яхши муомила қилишлик умрни узайишига сабабчи бўлади. Ривоят қилишларича бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “Менга умрни узун қиладиган, ризқимни кенг қиладиган амални ўргатинг деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “Кимки ризқини кенг бўлишини ва умрини узун бўлишини истаса қариндош уруғлар билан яхши муомила қилсин” , деб жавоб берган эканлар.

Узоқлашиб кетган қариндошларни йўқлаб суриштириш, уларнинг ҳолидан хабар олиш юксак инсоний фазилатлардандир. Бу юксак инсоний фазилатга кўра қариндош қариндош эмас, балки қариндошлик муносабатларини тикловчи киши қариндошдир. Бу ҳақда ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Қариндошларига оқибат қилмайдиган одам қариндош эмас, балки қариндошлик алоқаларини тикловчи киши қариндошдир” дедилар.

Қариндошлардан узилиш, улар билан муомила қилмаслик, улардан кечиш яхшилик ҳисобланмайди. Бу ҳақда ҳадисда: “Қариндошлар билан боғланиш савобидек тез келадиган яхшилик йўқ. Дунёда тезгина азоб бериб, охиратда ҳам азоб бўладиган гуноҳ қариндошлардан алоқани узишдир”, дейилади. Халқимиз удумига кўра қариндош уруғларга нисбатан ҳамиша мурувватли бўлинади. Улар қилинаётган яхшиликларга ёмонлик билан жавоб берилса ҳам, уларга яхшилик қилишда давом этилади. Қариндошлардан айб изланмайди, уларнинг ҳатти-ҳаракатларидан яхшилик қидирилади.

Ривоят қилишларича, бир киши пайғамбар ҳузурига келиб: “ Мен қариндошларим билан алоқани яхшилашга ҳаракат қиламан, аммо улар менга нибатан ёмон муомила қилишади, мен уларга яхшилик қилсам. Улар менга доимо ёмонлик билан жавоб беришади. Мен нима қилай улар билан алоқани узсам бўладими?”, деб сўрабди. Шунда пайғамбар (с.а.в.): “Йўқ, унда сени ёмон қариндошлардан фарқинг қолмайди. Ёмон қариндошлар жиноятини сен ҳам давом эттирган бўласан . Сен қариндошларингни қандай муносабатда бўлишларидан қатъий назар уларга худо учун яхшилик қилишда давом эт. Ана шунда сени яхши одам эканлигинг маълум бўлади ”, деган эканлар. Шу туфайли ҳар қандай ҳолатда ҳам қариндошларга худо учун яхшилик қилинади. Шу туфайли ҳадисда: “Қариндош-уруғлардан узилиб кетган киши жаннатга кирмайди”, дейилади.

Қариндошларга оқибатли бўлиш халқимиз ҳаётида сингиб кетган юксак инсоний фазилатлардан ҳисобланади. Бу фазилат туфайли халқ орасида бирдамлик, хотиржамлик, оқибатлилик каби инсоний хислатлар мустаҳкамланиб боради.

 

Руҳиддин Акбаров, 

ЎМИ нинг Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими

451250cookie-checkҚариндошларга оқибатли бўлайлик

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: