21-октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди.
Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов ғолиблари ва фаол иштирокчилари аниқланиб, уларнинг ижодий саъй-ҳаракатлари эътироф этилди ҳамда диллом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Натижаларга кўра:
1-ўрин — Ғиёсиддинов Муҳаммад Амин Хусан ўғли
2-ўрин — Илҳомий Икромбек Бахром ўғли
3-ўрин — Собиров Абдулмажид Қаюмжон ўғли
Ижодий ишларни баҳолашда имло қоидаларига ва морфологик меъёрларга тўлиқ амал қилинганлиги, мазмуннинг чуқур ва изчиллиги, фикрларнинг мантиқий боғланиши, тўлиқ баён этилганлиги ҳамда услуб ва ифода равонлиги каби мезонлар асос қилиб олинди.
Мазкур танлов ёшларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш, ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни мустаҳкамлаш, шунингдек, давлат тилининг жамиятдаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.