islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2025 йил 20 декабрдан ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинмоқда. Бу жараён 10 январга қадар давом этади.

Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган шахслар Тошкент ислом институтига келиб, қабул ҳайъатига ўқишга қайта тиклаш бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

▫️институт ректори номига ариза;
▫️ўқиган давридаги рейтинг дафтарчаси нусхаси;
▫️паспорт нусхаси (асли кўрсатилади).

Зарур ҳолларда қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

▫️Тошкент ислом институти томонидан берилган маълумотнома (фақат ўқишни тугатиб, диплом олмаганларга берилган);
Фуқароларнинг ўзини қўлида мавжуд бўлган (ўқиганини тасдиқловчи) асосли бошқа ҳужжатлар.

ЭСЛАТМА:

▫️Тошкент ислом институти кўриб чиққан ва етарли асосга эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссиясига тақдим этади. Ўз навбатида Махсус комиссия аризаларни 20 январдан 5 февралга қадар кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

▫️Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан ортиқ муддатда бўлган шахснинг ўқиган давридаги фанлар билан амалдаги ўқув режадаги фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошган тақдирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссияси бир семестр ёки бир курс пастга қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилади.

▫️Фуқароларнинг ўқиган даври учун ўқув шаклидан қатъи назар, талабалар сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида рухсат этилади.

▫️Ўқишини қайта тиклаш жараёнида мавжуд архив ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган, уларга ўзгартиришлар киритилган ва маълумотлар ўрнатилган тартибда тасдиқланмаган ҳолатларда фуқаролар мурожаати рад этилади.

Мурожаат учун телефон: 71-227-23-47, 71-240-01-15

Тошкент ислом институти қабул ҳайъати иш вақти:

▫️Душанбадан жумагача. Соат: 9:00 – 16:00. Тушлик: 12:00 – 14:00. Шанба куни 9:00-15:00. Якшанба дам олиш куни.

Тошкент ислом институти қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

459710cookie-checkТошкент ислом институтига ўқишни қайта тиклаш тартиби бўйича эълон!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: