islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Туҳфатул атфол” хатмонаси

“Албатта, Аллоҳнинг китоби (Қуръон)ни тиловат қиладиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ-эҳсон қиладиган зотлар ҳаргиз касод бўлмайдиган олди-сотди (яъни, улардан яхши амал ва инфоқ-эҳсон, Аллоҳдан ажр мукофот бўлиши)дан умидвордирлар. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва ўз фазлу карамидан уларга яна зиёда (мукофотлар) ҳам берур. Албатта, У мағфиратли ва шукр қилувчи (озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилувчи)дир” (Фотир, 29-30).

Оиша (розияллоҳу анҳо) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дедилар: “Қуръонни муҳаббат билан тиловат қилувчи қори улуғ фаришталар билан бир мақомдадир, тили қийналиб тиловат қилувчига эса икки баровар кўп ажр бўлади”.

Агар Қуръон ўқувчи тиловатни мукаммал адо этса ва бу ишда бардавом бўлса, юксак даражаларга эришади, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ бандалар билан жамлайди. Қуръони каримни ўрганиш учун кўплаб китоблар таъсис этилган, назмий ва насрий баёнлар битилган. Мана шундай манзумалардан: “Туҳфатул-Атфол”, “Матнул Жазарий” ҳамда “Матнуш Шотибий” кабилар шулар жумласидандир.Тошкент ислом институтининг 403-гуруҳ талабаси Робия Нажмиддинова Бухоро шаҳар, “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида педогогик амалиётини ўташ даврида, талаба қизлар ноябрь ойининг аввалида Шайх Сулаймон Жамзурийнинг “Туҳфатул-Атфол фий илмит тажвийдил Қуръан” номли манзумаларини ёдлашни бошлашган эди.

Мазкур манзумани қисқа муддат ичида ёдлаб, ҳукмларини ўрганишга муваффақ бўлган қизлар орасида 12-декабрь куни мусобақа уюштирилди. Иштирокчиларнинг ҳифзи, тажвиди ва тараннумини “Мир Араб” ЎМИБЙ қироат устози А.Абдуссомадов баҳолади. Мусобақа 3 йўналишда 100 баллик системада баҳоланди.
1-ҳифз йўналиши (50), 2-тажвид йўналиши (30), 3-тараннум бўлиб, (20) баллик системада баҳолаб борилди. Беллашув ғолибалари ва фаол иштирок этган талабаларга ҳам фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Совринларни билим юрти мудири А.Иноятов ҳамда мударрис Ж.Мавлоновлар топширдилар. Тадбир сўнгида гўзал дуолар қилинди. Аллоҳ таолодан амалиётчи Р.Нажмиддинова ҳамда толиба қизларимизнинг олган илмларини барокотли қилишини, уларни Қуръон ҳофизаларидан, жамият ва диннинг ходималаридан қилишини сўраймиз.

Маънавият, маърифат

иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими,

талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова

60070cookie-check“Туҳфатул атфол” хатмонаси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: