Тошкент ислом институтида “Ҳар кунингиз бўлсин Наврўз!” шиори остида ўтказилган байрам муносабати билан институт ўқитувчи ва ходимлари иштирокида футбол мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақа қизғин курашлар остида ўтиб, шу йилнинг 8-апрель куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда “Ходимлар” жамоалари финалда ўз омадларини синаб кўрдилар.
Ўйин якунида “Ходимлар”жамоаси, “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоаси устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.
Шундай қилиб, фахрли биринчи ўрин “Ходимлар” жамоасига, иккинчи ўрин “Ижтимоий фанлар” кафедраси, ҳамда учунчи ўрин “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоаларига насиб этди.
Мусобақанинг тақдирлаш жараёни ҳам ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлди. Турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди:
– “Энг яхши ўйинчи” номинацияси бўйича “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Аброр Мухтор Алий тақдирланди.
– “Энг яхши ҳужумчи” номинацияси бўйича “Ижтимоий фанлар” кафедраси жамоасида ўйнаган Козимхон Асроров тақдирланди.
– “Энг яхши тўпурар” номинацияси бўйича ғолиблик “Ходимлар” жамоаси аъзоси Акром Умаровга насиб этди.
– “Энг яхши дарвозабон” номинацияси бўйича ғолибликни “Ходимлар” жамоаси аъзоси Абдуҳаким Олимов қўлга киритди.
– “Энг яхши ҳимоячи” номинацияси бўйича ғолиб “Ходимлар” жамоаси аъзоси Ҳошимжон Аманов бўлди.
Мусобақа якунида ғолиблар ҳамда барча иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва «Мақтов ёрлиқ» лари билан тақдирландилар.
“Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири
М.Баймиров