islom-instituti@mail.ru         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Муфтий Усмонхон Алимов: “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов мамлакат масжидларида ўқиладиган жамоат намозлари, хусусан, ҳайит намози ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалаётган гап-сўзларга телевидениедаги чиқиши орқали муносабат билдирди. У.Алимов мусулмонларга жамоат намозлари бошланиши бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларга ишонмасликни, бу ҳақда ваколатли ташкилотдан маълумот олишни тавсия қилган. “Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади”, деган Ўзбекистон муфтийси диндошларини сабрли бўлишга чорлайди. У. Алимов Ҳайит намозини ўқиш қай тарзда бўлиши ҳақида ҳам ваколатли идора, яъни Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълумот тарқатишини билдирган, аммо бу эълон ЎМИ томонидан қачон берилишига аниқлик киритмаган. 1 114

Касалланганлар сони нега яна ошмоқда?

Бугун, 13 май куни АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифинг давомида сўнгги кунларда нега Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кўпайгани ҳақида маълумот берилиб ўтилди. Сўнгги пайтларда касалланганлар сони кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормоқда. Касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда? «Янги аниқланган ҳолатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар: – чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз, – автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз, – узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмоқда. Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас» дейди Ҳабибулла Оқилов. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга боғлиқ 2568 ҳолат аниқланган. Бугунгача беморларнинг 2040 нафари соғайган ва 10 нафари вафот этган. Қалампир.уз 866

РЎЗАНИНГ ЕТТИ БУЮК ФАЗИЛАТИ

Роббимиз Аллоҳга ҳамдлар, Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловату саломлар бўлсин! Рўза Исломдаги ибодатларнинг улуғларидан бўлиб, у орқали банда ўз Роббисига яқин бўлишга интилади. Рўза солиҳларнинг одати ва тақводорларнинг шиоридир. Рўза тақво мактаби ва ҳидоят ҳовлисидир. Рўза нафсни поклайди, ахлоқни сайқаллайди. Рўза тутишдан кўзланган асосий мақсад Аллоҳнинг розилигига етишиш учун тақво ҳосил қилишдир. Шу билан бирга рўза тутишда биз билган ва билмаган ажойиб ҳикмат-у фазилатлар бор. Рўзанинг фазилатлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида келган баъзи хушхабарлар билан танишамиз. Жаҳаннамдан қалқон عَنْ جَابِرٍ ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : » قَالَ رَبُّنَا عَزَّ وَجَلَّ : الصِّيَامُ جُنَّةٌ يَسْتَجِنُّ بِهَا .“الْعَبْدُ مِنَ النَّارِ، وَهُوَ لِي، وَأَنَا أَجْزِي بِهِ Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Аллоҳ: «Рўза қалқон(тўсиқ)дир. Банда у (қалқон) билан жаҳаннамдан ҳимояланади (паноҳга эришади). У Мен учун ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди”. (Имом Аҳмад ривоят қилган). Агар банда (мукаммал) рўза тутадиган бўлса у билан жаҳаннам ўртасига тўсиқ тушади. Ўша тўсиқ сабабли банда жаҳаннамдан нажот топади. Гуноҳлардан қўрғон Рўза шаҳватни тияди, жимога рағбатни камайтиради. Шунинг учун Пайғамбар алайҳиссалом уйланишга қодир бўлмаган ёшларни рўза тутиб юришга буюрганлар. عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ يَزِيدَ قَالَ : دَخَلْتُ مَعَ عَلْقَمَةَ وَالْأَسْوَدِ عَلَى عَبْدِ اللَّهِ، فَقَالَ عَبْدُ اللَّهِ : كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَبَابًا، لَا نَجِدُ شَيْئًا، فَقَالَ لَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ ؛ فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ ؛ فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ Алқамадан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ билан бирга эдим. Минода уни Усмон учратиб қолди ва: «Эй Абу Абдурраҳмон, сенда ишим бор», деди. Иккови холи қолишди. Усмон: «Эй Абу Абдурраҳмон, сени бирор бокирага уйлантириб кўяйликми? Сенга ёшлигингни эслатарди», деди. Абдуллоҳ ўзини бунга эҳтиёжи йўқ деб билиб, менга ишора қилиб, «Эй Алқама!» деди. Олдига етиб борсам, (Усмон Абдуллоҳга) «Сен шундай дейсан-у, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Эй ёшлар! Сиздан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Ким қодир бўлмаса, унга рўза лозимдир, мана шу унинг учун ахталанишдир», деганлар», деяётган экан”. (Имом Бухорй ривоят қилган). Бу ерда «Ахталаниш» деганда рўзанинг шахватларни тийиши назарда тутилган. Жаннат учун эшик عَنْ سَهْلٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : » إِنَّ فِي الْجَنَّةِ بَابًا يُقَالُ لَهُ الرَّيَّانُ، يَدْخُلُ مِنْهُ الصَّائِمُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، لَا يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، يُقَالُ : أَيْنَ الصَّائِمُونَ ؟ فَيَقُومُونَ لَا .»يَدْخُلُ مِنْهُ أَحَدٌ غَيْرُهُمْ، فَإِذَا دَخَلُوا أُغْلِقَ فَلَمْ يَدْخُلْ مِنْهُ أَحَدٌ Саҳл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатда бир эшик бор. У «Раййон» дейилади. Қиёмат куни ундан рўзадорлар киришади, улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. “Рўзадорлар қани?” дейилади. Шунда улар туришади. Улардан бошқа ҳеч ким ундан кирмайди. Улар киргач, у беркитилади. Кейин ундан ҳеч ким кирмайди», дедилар” (Муттафақун алайҳ). Қиёмат куни шафоатчи عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : » الصِّيَامُ وَالْقُرْآنُ يَشْفَعَانِ لِلْعَبْدِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، يَقُولُ الصِّيَامُ : أَيْ .“رَبِّ، مَنَعْتُهُ الطَّعَامَ وَالشَّهَوَاتِ بِالنَّهَارِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ، وَيَقُولُ الْقُرْآنُ .“مَنَعْتُهُ النَّوْمَ بِاللَّيْلِ، فَشَفِّعْنِي فِيهِ «، قَالَ : فَيُشَفَّعَانِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу...

Исломда ҳалол ва ҳаромга оид қоидалари: яхши ният ҳаромни оқлай олмайди

Биринчи қоида: Аслида ҳамма нарса мубоҳ-ҳалолдир Иккинчи қоида: Ҳалол ва ҳаромни Аллоҳ таоло белгилайди Учинчи қоида: Пок нарсалар ҳалолдир, нопок нарсалар ҳаромдир Тўртинчи қоида: Банданинг ҳалолни ҳаром, ҳаромни ҳалол дейиши ширкдир Бешинчи қоида: Ҳаромга олиб борувчи нарса ҳам ҳаромдир Олтинчи қоида: Ҳалол ҳаромдан беҳожат қилур Еттинчи қоида: Ҳийла билан ҳаромга эришиш ҳаромдир Саккизинчи қоида: Яхши ният ҳаромни оқлай олмайди Тўққизинчи қоида: Ҳаромга қўл уришдан қўрқиб, шубҳали нарсалардан сақланиш Ўнинчи қоида: Ҳаром ҳаммага бирдек ҳаромдир Ўн биринчи қоида: Заруратлар ман этилганларни мубоҳ қилур Ўн иккинчи қоида: Агар ҳалол билан ҳаром жам бўлса, ҳаром ғолиб бўлади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қаламларига мансуб «Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир» деб номланган китобидан олинди Ислом молияси 1 028

Энг йирик нефт экспорт қилувчи Саудияда ижтимоий ёрдам тўхтатилиб, солиқларнинг ошиши Ҳаж ва умра ҳаражатларига таъсир қиладими?

1 июндан бошлаб Саудия Aрабистони аҳоли учун ажратилаётган ижтимоий ёрдам бўйича тўловларни тўхтатади. Шунинг баробарида 1 июлдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи уч бараварга, яъни беш фоиздан ўн беш фоизгача кўтарилади. Бу ҳақда давлат ахборот агентлигига таяниб Рейтерс хабар бермоқда. Мамлакат молия вазири Муҳаммад Жадааннинг сўзларига кўра, бундай чораларни қўллаш биз учун қийин, аммо қилишмиз зарур бўлган ишлардан ҳисобланади, чунки мамлакат харажатлари даромаддан ошиб кетган. Биринчи чоракда бюджет тақчиллиги тўққиз миллиард долларни ташкил этди. Вазирнинг таъкидлашича, дунёда нефт нархининг тушиб кетишидан ташқари иқтисодий фаолиятнинг пасайиши ҳам даромадларга таъсир кўрсатди. Ҳаражатлар соғлиқни сақлаш секторига режадан ташқари маблағ ажратиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ҳисобига ошди. Коронавирус пандемияси даврида дунёдаги энг йирик неъфт экспорт қилувчи Саудия мамлакатининг иқтисодиётига ёқилғи маҳсулотларига бўлган талабнинг пасайиши ва глобал инқироз таъсир кўрсатди. Сўнгги маълумотларга кўра, Саудия Aрабистонида 37 мингдан ортиқ киши коронавирус билан касалланган, 239 киши вафот етган. Таъкидлаш жоизки, ҚҚСни 15 фоизга кўтариш натижасида хизмат кўрсатиш – меҳмонхона, транспорт, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларда нархнинг ўсишига олиб келиши кутилмоқда. Бу эса Ҳаж ва умра ҳаражатларига ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 824
1 1 034 1 035 1 036 1 037 1 038 1 555