Боғда ўйнаётган Ҳамид кўчада кетиб бораётган оппоқ соқолли кекса кишини кўриб қолди. Отахон Ҳамидларнинг чиройли данғиллама дарвозасига етиб боргач дам олиш учун тўхтади. – Болажоним! – деди у Ҳамидни чақириб. – Мен бу меҳмонхонада бир кун тунашим мумкинми? – Амаки, бу меҳмонхона эмас, – деб Ҳамид кулиб юборди. – Бу меҳмонхона бўлмаса, унда нима? – Бу бизнинг уйимиз. – Ҳаа! Яхши, ким қурган бу ҳашаматли уйни? – Менинг бобом. – Бобонг кимга қолдирган уни? – Менинг отамга. – Отангдан кейин кимга қолади? – Менга қолса керак. Отахон Ҳамидга табассум қилиб: – Бу ҳашаматли уйнинг барча олдинги эгалари кимгадир қолдиришган экан, демак, сизлар барчангиз унда меҳмон экансизлар-да, ўғлим, – деди ва қарияларга хос юришда секин одимлаб кетди. Янги ўқув йили бошланди. Одобнома дарсида муаллим барча болаларга ёзги таътил кунларида содир бўлган энг эсда қоларли воқеани айтиб беришни вазифа қилиб берди. Ҳамид оппоқ соқолли кекса отахон билан бўлган воқеани сўзлаб берди. Айрим ўқувчилар отахон айтган сўзларнинг маъносини англай олишмади. Шунда муаллим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларини айтиб, отахоннинг сўзларини тушунтириб берди. “Мен бу дунёда худди дарахтнинг соясида бироз дам олиб, сўнг яна йўлида давом этадиган мусофир сингариман”. (Имом Термизий ривояти). “مَا أَنَا في الدُّنْيَا إِلاَّ كَرَاكِبٍ اسْتَظَلَّ تَحْتَ شَجَرَةٍ ثُمَّ رَاحَ وَتَرَكَهَا” Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм таржимаси 869
Ёзилганидан бери қўлма-қўл бўлиб келадиган, кўплаб илм даргоҳларида таълим бериладиган мўътабар тафсир китобларидан бири шубҳасиз Имом Байзовийнинг тафсир китобларидир. Имом Байзовий ўз тафсирларини “Анворут-танзил ва асрорут-таъвил” деб номлаган бўлиб, бу тафсир ўрта ҳажмдаги китобдир. Муфассир ушбу китобда тафсир билан таъвилнинг ўртасини араб тили қоидаларига мувофиқ жамлаган, далилларни эса имкони борича аҳли сунна вал жамоа эътиқодига мувофиқ келтирган. Имом Байзовий мазкур тафсирни ёзиш сабаблари борасида китоб муқаддимасида қуйидагиларни ёзади: “Мен кўпдан саҳобаларнинг улуғларидан ва тобеъийнларнинг уламоларидан менга етиб келган тафсир ва ўзим ҳамда мендан аввал яшаб ўтган уламолар истинбот қилган фикрлар, нукталарни ўзида мужассам этган, саккиз қурродан эшитилган қироат йўлларини ҳам ўз ичига олган бир китоб ёзишни орзу қилиб юрардим. Аммо тайёргарлигим ва тўплаган манбаларим етарли бўлмаганидан, мен бу улуғ ишни бошлашдан андиша қилар эдим. Аллоҳ таоло менга бу ишга киришишим башоратини берди. Мен ният қилган китобимни “Анворут-танзил на асрорут-таъвил” деб номладим”. Имом Байзовий ўз тафсирини мукаммал ниҳоясига етказгани ҳақида китобнинг 5-жилд 204-бетида маълумот берган. Тафсирул-Байзовий борасидаги уламолар фикрлари. Барча китобларда бўлгани ушбу тафсир борасида ҳам уламолар томонидан турли фикрлар билдириб ўтилган. Беайб Парвардигор, деб бежизга айтилмаганидек ушбу китобда ҳам баъзи хато ва камчиликлар топилган. Китоб борасида фикр билдирган уламолар орасида китобнинг кенг маънолиги, ёзилишининг осонлиги, ўқувчиларга тарғиб ва тарҳиб учун яхши хизмат қилишини эътиборидан ундаги хатоларга кўз юмиб, уни мақтаб, кўкка кўтарган уламолар ҳам бор. Ҳақни ҳақ деб, мақталадиган ўринларида мақтаб, камчиликларини билдириб, эътиқодга зарарли нуқсонлар етадиган ўринларда қаттиқ танқид қилган уламолар ҳам йўқ эмас. Биз эса ушбу ўринда мазкур асар борасида фикр билдирган бир неча уламоларни ҳамда уларнинг фикрларини баён қилишга киришамиз. Ушбу тафсир борасида “Кашфуз-зунун” китоби муаллифи Ҳожи Халифа роҳимаҳуллоҳ китобнинг балоғатли эканига ва манбаларига ишора қилиб қуйидаги фикрларни айтиб ўтганлар: “Байзовийнинг ушбу тафсири қадри улуғ, кўп маъноли китобдир. Муаллиф унда “Кашшоф”дан араб тили грамматикаси, балоғатнинг маъоний ва баён каби санъатларига боғлиқ жиҳатларни, “Ат-тафсирул-кабир” китобидан эса калом ва фалсафий илмларни, “Тафсирур-Роғиб”дан эса оятлардаги нозик ишоралар, кўз илғамас ҳақиқатлар ва сўзларнинг келиб чиқиши борасидаги маълумотларни қисқача келтириб ўтган. Сўнгра ундаги бўшлиқларни ақлий далиллар билан қувватланган фикрларни қўшиб тўлдирди. натижада кўнгилдаги шакларни кетказди ва илмийлигини янада оширди… Имом ўзининг чуқур тафаккури билан калом илми чавандозлари майдонида жавлон уриб, илмлар борасидаги маҳоратини кўрсатиб қўйди ва юксак мақомга лойиқ эканлигини иисботлаб қўйди. Гоҳида эса оятларнинг нозик ишораларини тўсувчи пардаларни олиб, ўзига тортувчи истиъораларни келтиради. Мантиқ таржимонларию уларнинг мезонларидан ҳамда ақлга тўғри келадиган сирлардан ҳам ҳикмат ва унинг тили ёрдамида ўзгача пардаларни олиб ташлайди. Натижада эса одамлар учун ечими қийин бўлган муаммоларни ҳам ечиб беради”. Ундан сўнг Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг илмий баҳслар ва уларни устун ва заифларини аниқлаш борасидаги услублари ҳақида қуйидагича сўз юритадилар: “Нозик баҳслар борасида адаштирувчи шубҳалардан омонда бўлган далилларни келтириб, уларга далилларнинг услубларини баён қилади. У зотнинг “қийла” (айтилади, айтилишича) лафзи билан (бир оятга) берган иккинчи, учинчи ва тўртинчи маъноли тафсирлари худди мардуд ва маржуҳнинг заифлигидек заиф хабарлардир”. Сўнгра Ҳожи Халифа Имом Байзовийнинг сифатлар ва эшитиб билинадиган нарсаларни баён қилувчи оятлар борасидаги фикрларини, ундан кейин Имомнинг суралар охирида келтирган мавзу ва заиф ҳадислари тўғрисида баён қилади. Ҳожи Халифа шу ўринда ҳеч қандай ҳужжат бўла олмайдиган ва мақсадни ифодалай ҳам...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бозорлар аҳволидан хабардор бўлиб уларни ҳалол-пок бўлишлигига ва ривожлантиришга аҳамият берардилар. Албатта, бундай эътибор қилишлари бозорларда таварларни қўлга киритиш онсон бўлиши ҳамда нарху наволар қимматлашмаслиги учундир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жалб қилувчи ризқланувчидир. Иҳтикор қилувчи[1]лаънатлангандир», деб айтганлар. (Ибн Можа ривояти). Аллоҳ таоло яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам Ўзи яратади, бу нарсалар Унинг хоҳиши, иродаси, тақдири ила амалга оширилади албатта. Банда уларни касб қилиб, ўз жузъий ихтиёри ила танлайди. Фақат Аллоҳ таъоло яхшиликка рози бўлади-ю, ёмонликка рози бўлмайди. Аллоҳ рози бўлмайдиган амаллардан бири бу иҳтикор қилмоқлик. Иҳтикор луғатда: нарсанинг баҳосини ошишини кутиб, сақлаб туришдир. Шариатда: одамлар ва уй ҳайвонларнинг озуқасини сотиб олиб, нархини ошишигача сақлаб туриш эҳтикор ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Ким бирор таомни қирқ кунгача иҳтикор қилса, у Аллоҳ таъолодан, Аллоҳ таъоло эса ундан безор бўлган бўлур». (Имом Аҳмад, Абу Яъло ва Ҳоким ривоят қилишган). Ушбу ва бошқа ҳадисларда иҳтикор қилишда унинг нафси бузуқлигини баён қилиб: “Иҳтикор қилувчи қандай ҳам ёмон бандадир. Арзонлаганини эшитса, хафа бўлади, қимматлаганини эшитса хурсанд бўлади” деганлар. Чунки инсонлар қидирганда топа олмайдиган вақтда қиммат нархга сотиш учун сақлаб туради. Уламоларимиз икки иш топилганда иҳтикор қилиш ҳаромдир дейишган. Биринчи шарти: Иҳтикор(сунъий нарх кўтариш ва манаполия қилиш). Ўша иш қилинаётган шаҳар аҳлига зарар келтириши. Иккинчиси: Ўз фойдаси кўп бўлиши учун одамларга нархни кўтаришни мақсад қилишлик. Иҳтикор қилиш макруҳ(макруҳи таҳримий, яъни ҳаромга яқин). Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Келтирувчи ризқлангандир!” деган сўзларидир. Шу билан бирга, шаҳардаги сотиб олувчининг ушлаб туришидаги иҳтикорнинг ҳаромлиги омманинг ўша нарсада ҳаққи бўлгани учундир. Инсонлар ҳаққини ман қилганлиги сабаб золимга айланади. Бу эса узоқ жойдан, шаҳар ташқарисидан сотиб олувчидан топилмайди. Чунки, у, модомики, сотиб олсаю, шаҳар аҳлининг у нарсада ҳаққи бўлмаса, уларга зулм қилаётган бўлмайди. Лекин, шу билан бирга, бундай қилмагани ва сотиб юборгани афзал. Чунки, сақлаб туриш мусулмонларга зарар. Шунингдек, ўз ерида экин эккан бўлса, томарқасидан ҳосил олган бўлса, ўзи ейиш учун сақлаб турса, бу иҳтикор бўлмайди. Чунки, унга шаҳар аҳлининг ҳаққи тааллуқли бўлмайди. Лекин, бундай қилмасдан, айтганимиздек, сотиб юборгани афзал. Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор хоҳ озуқа бўлсин, хоҳ бўлмасин, оммага зарар етказадиган ҳар бир нарсада юз беради. Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ наздида иҳтикор фақат одамлар озиғи ва уй ҳайвонлар озуқаси бўлмиш буғдой, арпа, пичан ва сомон кабиларда жорий бўлади. Бугунги кунда келиб халқаро экспертларнинг таҳлиларига кўра пандемия сабаб озиқ-овқат танқислиги икки бараварга ошиб Бир милярд олти юз милионга етади. Бундан келиб чиқиб Юртбошимиз томонларидмн барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди. Қалбида имон бор, икки дунё саодатини англайдиган. Унга омонат қилиб берилган ягона фурсати бўлмиш дунё ҳаётида, ҳам дунёсини, ҳам охиратини обод бўлишлигини истаган инсон бугунгидек оғир кунларда, одамлар эндигина қишдан чиқиб, рўзғорининг камини тўлдираман деб турган халққа ёрдам қўлини чўзмоқмоғи, «иҳтикор» деб аталмиш бу амалдан узоқ бўлмоғи лозим. Тошкент ислом институти 3-курс махсус сиртқи талабаси, «Шайх Дарвеш» жомеъ масжиди имом хатиби Жамолов Азизжон 1 174